Қайднома

Қидирув

Рўзиқул Бердиев: “”Aндижон” жамоасидан яхши ўйнамай уч очкони қўлга киритдик”

Рўзиқул Бердиев: “”Aндижон” жамоасидан яхши ўйнамай уч очкони қўлга киритдик”

  15.09.2020 22:50
  0
  175
Рўзиқул Бердиев: “”Aндижон” жамоасидан яхши ўйнамай уч очкони қўлга киритдик”

“Aндижон” – “Насаф” учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида меҳмонлар мураббийи Рўзиқул Бердиев беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Биз бугун рақибимиздан яхшироқ ҳаракат қилмадигу, лекин уч очкони қўлга киритдик. Бу футболда жуда ҳам мухим. Бугун очко йўқотганимизда бунга фақат ўзимиз айбдор бўлар эдик. Бу ўйинга йигитларни тайёрлаш қийин бўлди чунки хоҳлайсизми-йўқми футболчилар ҳам турнир жадвалига эʼтибор қаратишади. Йигитлар ўйин сўнгига қадар 1:0 ҳисобини ушлаб туришди. Лекин тан олиш керак бугун “Aндижон” жамоаси ҳам бизга яхши қаршилик кўрсатди. Биз рақибимизнинг ҳужумда ҳамда ҳимояда муаммолари борлигини билардик. Биз шундан фойдаланишимиз керак эди” - дейди Рўзиқул Бердиев.

- Бугун жамоангизнинг ўтган турдаги ўйини чиқмади.

- Фикрим бошида буни айтиб ўтдим. Биз мезбонлардан кўра яхши ўйнамай уч очкони қўлга киритдик. Беллашувдан сўнг йигитлардан ҳам талаб қилдим. Бу бизнинг энг ёмон ўйинимиз бўлиб қолиши керак.  Бугун ўзимизнинг ёмон ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Aлбатда бунга рақибимиз ҳам имконият бермади. Ёки биз керакли сўзларни топиб руҳлантира олмадик. Майдон ҳолатини ҳам қониқарли деб бўлмайди. Бу ҳам иккала жамоа ўйинига таъсир қилди деб ўйлайман.

- Бугун “Aндижон” жамоасидан қандай ўйин кутган эдингиз ва улар қай даражада ўйин кўрсата олишди?

- Ҳозирги ҳолатда жамоанинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ. “Aндижон” жамоаси ҳар бир учрашувда натижа учун майдонга тушмоқда. Бу улар учун жуда ҳам муҳим. Уларга ҳозир чиройли , мазмунли ўйин керак эмас. Уларга ҳозир натижа ва очколар сонини оширишлари керак.

- Иккита марказий ҳимоячилар ҳам ёмон таъсирот қолдиришмади лекин сиз иккинчи бўлимда учинчи марказий ҳимоячини майдонга тушурдингиз. Бундан мақсад нима эди?

- Бунга асосий сабаб “Aндижон” жамоаси кўпчилик бўлиб ҳужумга берилишни бошлади. Тўртта ҳужумчи бўлиб ҳаракат қилишди. Шунинг учун учинчи марказий ҳимоячини майдонга туширдик. Биз бу схемани кўп қўлаб турамиз. Бундан асосий мақсадимиз ҳисобни сақлаб қолишимиз керак эди.

- Дилшод Раҳматуллаев рақобатда ютқазгани учун захирада қолмоқдами?

- Ёқʼ! Дилшод Раҳматуллаев еткачиларимиздан бири ҳисобланади. Танаффуслар туфайли машғулотларда кам иштирок этди. Бу эса унга ўз спорт формасини тиклаб олишига қийинчилик туғдирмоқда. Биз унга, унинг тажрибасига ишонамиз шу сабабли уни жамоага таклиф қилганмиз.

- “Насаф” жамоаси ўзининг уч-тўрт йил олдинг мавқейини йўқотгандай. Жамоа яна ўз ҳолатини тиклашга ҳаракат қиладими. Клубдаги молиявий аҳвол қандай?

- Жамоанинг ўз даражасидан пастга тушиб кетишига сабаб молияга бориб тақалади. 2017 йил охири 2018 йил бошида ўша эсингизда бўлса “Пахтакор”ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратганимиздан кейин жамоамиз билан етакчиларни сақлаб қолган ҳолатда чемпионлик учун курашишимизни таъкидлагандик. Лекин, ундай бўлмади. Ўша мавсумдан кейин молиявий пасайиш кузатилди. Ўшанда таркибни сақлаб қолиб, 1-2 нафар тажрибали футболчи олганимизда бемалол чемпионлик учун кураша олардик. Ҳозир бу футболчилар қаерда ўйнаётганини яхши биласиз. Раҳбариятга буни кўп бор таъкидлаганмиз. Имконият бўлмади. Кўпроқ ёшларимизга эʼтибор берамиз, уларнинг ўсиши учун ҳаракат қиламиз.  Имкон қадар олдимизга юқори мақсад қўямиз. Ёшларни ҳар томонлама шакллантиришимиз керак. Бу нарса келажакда катта фойда беради деб ўйлайман.

- Вазийтга реал баҳо берадиган бўлсак “Aндижон” жамоасини Суперлигада қолишини қандай баҳолайсиз?

- “Aндижон”ни Суперлигада қолиши жуда қийин бўлади. Эшитишимизга қараганда жамоага янги ҳомий топилган, янги мураббий келди. Мураббий ҳам цехргар эмас, унга ҳам шароит керак, яхши футболчи керак, вақт бериш лозим. “Aндижон”га омад тилайман.

- Миш-мишларга қараганда мавсум сўнгида Ойбек Бозоров жамоани тарк этади ва фаолиятини бошқа чет эл жамоаларида давом эттиради. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Ойбек Бозоров ҳақида бизга ҳеч ким таклиф билан чиқмади. Унинг биз билан узоқ йиллик шартномаси бор.


Манба: FC NASAF


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz