Қайднома

Қидирув

Абрамовга қўйиб берайлик...

Абрамовга қўйиб берайлик...

  16.09.2020 05:51
  0
  647
Абрамовга қўйиб берайлик...

Мухлислар позициясини тушуниш қийин - мураббий қандай таркиб танламасин, эътирозлар, танқидлар янграйверади. Мисол учун, Вадим Абрамов томонидан Тожикистон термасига қарши ўйин учун чақирилган футболчилар кимларгадир ёқмади.
Танқидлар асоси ўша-ўша - «Бу йигитлар расмий учрашувларда четда қолишади, бирибир». Эҳтимол, шундайдир, лекин бу табиий ҳол эмасми? Ахир миллий чемпионатда ўзларини кўрсатишаётган футболчилар терма жамоага бирданига кириб қолмайдилар-ку. Ўртоқлик учрашувлари айнан номзодларни синаб кўриш учун хизмат қилмайдими? Бир эсланг, Абрамов терма жамоадаги илк даврида ҳам Осиё кубогигача йиғинларга кимларни жалб этмаганди... Муҳими, якунда Қатарга муносиб таркиб билан боргани ва жамоамиз чиройли ўйин кўрсатганини унутмайлик. Демоқчиманки, тайёргарлик жараёнида барчасини мураббийга қўйиб бериш керак, кейин натижа талаб қилинади бемалол...

Наврўз БЕКМИРЗАЕВ (Андижон шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz