Қайднома

Қидирув

Винисиус ЖУНИОР: «ШАХСИЙ СТАТИСТИКАМНИ ЯХШИЛАШИМ КЕРАК»

Винисиус ЖУНИОР: «ШАХСИЙ СТАТИСТИКАМНИ ЯХШИЛАШИМ КЕРАК»

  16.09.2020 07:03
  0
  134
Винисиус ЖУНИОР: «ШАХСИЙ СТАТИСТИКАМНИ ЯХШИЛАШИМ КЕРАК»

«Реал»нинг бразилиялик ёш ҳужумчиси Винисиус Жуниор эса, AS нашри мухбирлари билан суҳбатда янги мавсумда бор эътиборини шахсий кўрсаткичларини яхшилашга қаратишини яширмади. Унинг мақсади - жамоанинг яна турли совринларга курашишида катта роль бажариш.

ЧЛда «Манчестер Сити»га қарши кечган ўйин

- Табиийки, ўйин давомида майдонга тушиш ва жамоага ёрдам беришни хоҳладим. Лекин жаҳоннинг энг буюк клубида тўп сураётганим, таркибда иқтидорли йигитлар кўплигини ҳам тушунаман. Мураббийда танлов катта ва «Сити» билан баҳсда четда қолганимни тўғри қабул қилишим керак.

Black Lives Matter

- Бу ҳаракатни фақат қўллаб-қувватлаш керак, худди Леброн Жеймс ва Льюис Хэмильтон каби афсоналар каби. Мана, МБА юлдузлари қора танлиларни ҳимоя қилиш учун ҳаттоки, майдонга тушишдан ҳам бош тортишди. Бу катта гап. Афсуски, 2020 йилга келиб ҳам, ҳамон ирқчилик ва бошқа иллатлар ҳақида гапиришимизга тўғри келмоқда, бу жуда ачинарли...

Бразилия терма жамоаси

- Албатта, мамлакатим миллий жамоасига тезроқ қайтишни хоҳлайман. Неймар билан ёнма-ён туриб, мамлакат шарафини ҳимоя қилиш ўзгача илҳом бағишлайди. Ҳозир жамоадан яна чорлов олиш илинжида икки ҳисса кўпроқ ишлаяпман. Биламан, бизда муносиб футболчилар жуда кўп. Шундай экан, терма жамоа мураббийлари назарига тушиш учун янги мавсумда шахсий статистикамни кескин яхшилашим шарт.

Танқид - табиий ҳол

- Биргина мен танқидга учраётганим йўқ - бразилиялик айрим фанатларда бу борада муаммо бордек, улар катта ютуқларни қўлга киритган кишиларни ёқтиришмайди, гўё. Қаранг, баъзилар Неймарни ҳам танқид остига олишмоқда. Унинг «ПСЖ» билан ЧЛда ғалаба қозонишини кутаётган бразилияликларни кўрганимда, ўз-ўзидан қувониб кетаман. Умуман, фаолиятимдаги омадсиз лаҳзалар ҳақида ўйлашни истамасдим. Умид қиламанки, ҳали талаб даражасида ўйнайман ва ҳамюртларим танқидни четга суриб, мени бирдек қўллаб-қувватлашни хоҳлаб қолишади.

А.ҲАМИДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz