Қайднома

Қидирув

Гарет Бейл АПЛга кўчиб ўтиши мумкин

Гарет Бейл АПЛга кўчиб ўтиши мумкин

  16.09.2020 06:57
  0
  112
Гарет Бейл АПЛга кўчиб ўтиши мумкин

Гарет Бейл ушбу трансфер ойнасида "Реал" ни тарк этиши мумкин.

 ESPN хабарига кўра, "Тоттенҳем" ва "Манчестер Юнайтед" уелслик футболчига даъвогарлик қилмоқда, 31 ёшли ярим ҳимоячи учун курашда "шпорлар" етакчилик қилишяпти.

 Футболчининг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши "Боруссия" ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо атрофидаги вазият қандай ривожланишига боғлиқ. Сулшер Санчо трансфери амалга ошмаса, Бейлни захира варианти сифатида кўряпти.

Бейлни кўпроқ "Манчестер Юнайтед"га ўтиш варианти қизиқтиради.

"Тоттенҳем" бош мураббийи Жозе Моуринё клуб президенти Даниел Левига жамоанинг ҳужумини кучайтириш кераклигини айтган. Клуб аллақачон "Реал" билан Бейл борасида музокаралар олиб борган ва Бейл учун курашда етакчига айланди.

Қайд этилишича, Мадрид клуби уелслик футболчини 18 миллион фунтга сотишга тайёр.

Олдинроқ "Реал" Бейл бошқа клубга ўтган тақдирда маошининг ярмини тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди. Футболчи ҳафтасига 600 минг фунт ишлаб топмоқда.

Бейлнинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2022-йилнинг ёзида якунига етади.‌‌


Манба: FUTBOL TV


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz