Қайднома

Қидирув

«Реал» ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди

«Реал» ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди

  16.09.2020 10:10
  0
  120

Мадриднинг «Реал» жамоаси 15 сентябрь, сешанба куни «Хетафе»га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

«Альфредо ди Стефано» стадионида бўлиб ўтган баҳсда «қаймоқранглилар» 6:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

"Marca" нашрининг хабар қилишича, учрашув ёпиқ тизимда ўтказилган. «Реал» ҳужумчиси Карим Бензема учрашувда покер қайд этган бўлса, жамоа сардори Серхио Рамос ва ёшлар таркиби вакили Серхио Аррибаса биттадан гол муаллифига айланди.

Бу Зайниддин Зидан жамоаси учун Ла Лига 2020/21 йилги мавсуми олдидан сўнгги назорат учрашуви бўлди. Жамоа 20 сентябрь куни «Реал Сосьедад»га қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» 2019/20 йилги мавсумда Испания чемпионига айланганди.


Манба: daryo.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz