Қайднома

Қидирув

«Лион» савдолашишга рози

«Лион» савдолашишга рози

  16.09.2020 21:12
  0
  168
«Лион» савдолашишга рози

«Лион»нинг нидерландиялик ярим ҳимоячиси Мемфис Депай чиндан ҳам, «Барселона» сафини тўлдириши мумкин. Ҳар ҳолда, Goal.com нашри маълумотига қарасак, Франция жамоаси бош мураббийи Руди Гарсия трансферга рухсат берди, фақат энди каталонияликлар муносиб таклиф юборишса, бас. Лекин мураббий шунинг баробарида Депайнинг охир-оқибат, «Лион»да қолишидан умидвор. Қолаверса, «Барселона»нинг Мемфис учун «Рома» билан курашишига тўғри келади. «Лион» президенти Жан-Мишель Ольяснинг айтишича, Рим клуби Депайга эга бўлиш йўлида «Барселона»га жиддий рақобат тақдим этишини билдирган. «Ҳа, Депайга даъвогарлар орасида «Рома» ҳам бор ва унинг ҳаракати жиддий», — деди Ольяс Telefoot телеканали эфирида.


Манба: iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz