Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе: "Дарвозабон ҳам ҳужумларни бошлаб бериши мумкин..."

Шота Арвеладзе: "Дарвозабон ҳам ҳужумларни бошлаб бериши мумкин..."

  16.09.2020 21:01
  0
  167
Шота Арвеладзе:

«Пахтакор» бош мураббийи Шота Арвеладзе ва яримҳимоячи Жалолиддин Машарипов «Ал Ҳилол»га қарши Осиё Чемпионлар Лигаси 4-тур ўйинидан аввал матбуот анжуманида иштирок этишди.

Ш.Арвеладзе: - Ўйинга имкон қадар яхши тайёрланишга интилдик. Яхши дам олган ҳолда, машғулотда ишлаш орқали йигитларни ҳозирлаяпмиз. Бугун яна бир машғулот ўтказамиз. Ҳар уч кунда ўйнаганда деярли бир хил ҳолатда ишлашга тўғри келади.

Ҳар бир ўйин бошқача кечади. Бир баҳсдаги нарсаларни бошқа беллашувда айнан такрорлай олмайсан. Биз тартиблироқ ва яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак. Рақибга гол уриш учун имкониятлар бермаслик зарур. Ҳар бир ўйиндан буни ўрганамиз. Йигитларга ишонаман, улар тез, техник, ҳужумкор футбол ўйнай олишади. Ҳимояда ҳам бирдам ўйнаймиз. Иштирокимизни нафақат кейинги уч, балки ундан кўпроқ беллашувларда давом эттиришни истаймиз. 

Биринчи ўйинда бўлим охирларида ҳушёрликни йўқотдик, деб айта олмайман. Биринчи голда кичик хато қимматга тушди. Жарима зарбасини ўнг оёқда тепадиган футболчи ижро этаётганда очиқ бурчакка бўйи узунроқ ўйинчиларни қўйиш керак эди. Лекин Жовинко даражасидаги футболчилар бир сонияда ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. «Ҳилол» кучли жамоа, улар «Фламенго»дек жамоа билан ҳам сифатли футбол кўрсатишган. Бундай даражадаги ўйинларга 7-8 дақиқа қўшилганда бир футболчи кам бўлсанг, бу таъсирини ўтказади. «Ал Ҳилол»да индивидуал кучли футболчилар етарлича ва улар жамоа сифатида ҳам жуда яхши савияда. Биргаликда ҳимоявий ишларни бажаришади, ҳужумга ўтишади. Марказдаги футболчилар ҳужум йўналишини ўзгартиришади. Осиёнинг энг кучли жамоасида ҳамма нарса юқори даражада бўлади. Жамоавий прессингга ўтишади, ҳамжиҳат ўйнашади. Дарвозабон ҳам ҳужумларни бошлаб бериши мумкин. Худди бизнинг жамоа сингари рақиб ҳам жамоавий ва индивидуал тарафдан яхши ўйнайди.

Ж. Машарипов: - Биз биринчи баҳсда мағлубиятга учраган бўлсак ҳам, йигитларда ўзига бўлган ишонч ошди. Иккинчи учрашув ҳам қизиқарли беллашув бўлади деб ўйлайман. Жамоадошларим билан бунга тайёрмиз. «Ал Ҳилол» ҳам кучли жамоа. Улар бежизга ўтган мавсум турнирда ғолиб чиқмаган. Кичик хатоларимизни ўрганиб чиққан ҳолда кейинги баҳсга тайёрмиз деб айта оламан.

Ўзбекистон чемпионатида қандай кучга эга эканимизни ўтган мавсумда кўрсатиб бўлдик. Чемпионлар Лигасида 2019 йил ҳам яхши ўйнадик, аммо омадсизлик туфайли гуруҳдан чиқа олмагандик. Бу йил эътиборимиз Чемпионлар Лигасига қаратилган. Олдимизга катта мақсадлар қўйилган. Ўтган мавсум яхши даражада ўйнаганмиз. Биринчи баҳсда ҳужумларни якунлашда баъзи хатоларга йўл қўйдик. Улардан фойдаланганимизда беллашув бошқача тугаши мумкин эди. Бу сафар кичик хатолардан фойдаланишга уринамиз, - дея ўйин олди матбуот анжуманини келтиради клуб расмий сайти.

Маълумот учун, «Пахтакор» ва «Ал Ҳилол» ўртасидаги ОЧЛ 4-тур доирасидаги баҳс 17 сентябрь куни соат 23:00 бошланади. 3-тур доирасидаги дастлабки ўйинда «Пахтакор» (1:2) бу рақибга мағлуб бўлган эди.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz