Қайднома

Қидирув

Остон Ўрунов "Спартак"даги илк голини Кубок учрашувида киритди ва...

Остон Ўрунов "Спартак"даги илк голини Кубок учрашувида киритди ва...

  17.09.2020 01:45
  0
  88
Остон Ўрунов

Россия кубоги гуруҳ босқич 1-тури доирасида Москванинг «Спартак» клуби Россия 3-двизион (Россия ПФЛ биринчилиги, "Ғарб" минтақаси) вакили  «Родина» жамоасига қарши майдонга тушди.

Ушбу ўйинд асосий таркибда майдонга тушган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ўйиндаги энг фаол футболчилардан бири бўлди ва учрашувдаги дастлабки гол киритилган вазиятда ҳужумни бошлашга сабаб бўлди. Бундан ташқари Ўрунов, кўп ўтмай ажойиб дриблинг ва зарбаси эвазига ўйиндаги 2-голга муаллифлик қилди. Бу Остоннинг Москва клуби сафидаги  асосий таркибдаги ил кдебюти ва 1-голи бўлди.
Ўйин якунига қадар яна учта гол киритган москваликлар якунда 5:1 ҳисобида зафар қучишди. 
Маълумот учун, Россия кубоги гуруҳ босиқичида 3 тадан жамоа қатнашади. Демак, 2-гуруҳда "Спартак" М (РПЛ), "Енисей" (ФМЛ) ва "Родина"(ПФЛ) жамоалари 1-ўринни эгаллаб, 1/8 финалда ўйнаш ҳуқуқини кўлга киритиш учун кураш олиб боришмоқда.

Россия кубоги. 1-тур.
Родина – Спартак -1:5

Голлар: 0:1 – 35 Ларссон, 0:2 – 53 Ўрунов, 0:3 – 56 Айртон, 0:4 – 59 Зобнин, 1:4 – 61 Абдусаломов, 1:5 – 80 Понсе.
Родина – Сальников, Юдинцев, Коротков, Волков, Катаев, Ламанов, Филиппов, Шавель, Айрапетян, Ерёменко, Абдусаломов
Спартак – Максименко, Айртон, Соболев, Кокорин, Бакаев, Жикия, Остон Ўрунов, Кутепов, Крап, Маслов, Зобнин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz