Қайднома

Қидирув

Диққат, АПЛ қайтди ҳамда "қиморбозлар"га ҳам кун туғди-ми?

Диққат, АПЛ қайтди ҳамда "қиморбозлар"га ҳам кун туғди-ми?

  17.09.2020 05:36
  0
  151
Диққат, АПЛ қайтди ҳамда

БУКМЕКЕРЛАР НИМА ДЕЙИШМОҚДА? Букмекерлик идоралари экспертлари жаҳон футболидаги энг кучли ва қизиқарли турнирлардан бири - АПЛ старти арафасида ўз одатларига қарши бормай, фаворитлар ҳамда аутсайдерларни санаб чиқишди. Жумладан, BK гуруҳи аналитиклари ҳам клублар имкониятларини чамалаб, чемпионлик кураши, лигада қолиш учун жанг, тўпурарлар пойгаси ва мураббийлар истеъфоси масаласида ўз тахминларини илгари суришди, албатта, коэффициентлар асосида.

Чемпионлик масаласи

Англияда кўпчилик анъаналарни қадрлайди. Хусусан, букмекерлар ҳам. Мана, неча йилдирки, улар барча турнирларнинг бош фаворити сифатида «Манчестер Сити»ни кўрсатишмоқда. «Шаҳарликлар» олдинлари асосан ЧЛда ишончни оқламаган бўлсалар, аввалги мавсум ички турнирларда ҳам омадсиз қатнашишди (биргина Лига кубоги муваффақият ҳисобланмайди) ва ўз салоҳиятларига шубҳа туғдиришди, гўё. Бироқ экспертлар Хосеп Гвардиоланинг экс­периментлари ва тобора «қариётган» таркибга қарамай, ҳамон айнан «Сити»ни бош фаворит ўрнида кўрсатишмоқда. Хуллас, Гвардиола жамоа­сининг чемпион бўлиш коэффициенти - 2,15. Иккинчи рақамли фаворит - «Ливерпуль» коэффициент бўйи­ча деярли икки баравар орқада. Ваҳоланки, «қизиллар» барча етакчиларини таркибда олиб қолишди, улар айни кучга тўлган даврдалар, бош мураббий Юрген Клопп эса ҳамон зўр. Бироқ экспертлар «Ливерпул»нинг чемпионлик унвонини ҳимоя қилишига негадир ишонишмаяпти. Кейинги даъвогарларнинг имконияти жуда паст баҳоланмоқда: «Челси» - 13,00 ва «Манчестер Юнайтед» — 19,00. Лондоннинг қолган икки гранди - «Арсенал» ва «Тоттенхэм»га янада паст баҳо берилди. Алоҳида қайд этиш керак, охирги 16 йил ичида АПЛ юзини кўрмаган «Лидс» топ-10таликка киритилди. Демак, букмекерлар Марсело Бьелса иқтидори ва тажрибасига ишонишмоқда. Йирик коэффициент ихлосмандлари «Вест Бромвич», «Фулхэм» ёки «Кристалл Пэлас»нинг чемпион бўлишига 1500,00 нисбати бўйича пул тикишлари мумкин.

Аутсайдерлик масаласи

Хўш, букмекерлар қайси клубларни Чемпионшипга туширмоқдалар? Улар хулосаларига кўра, турнир жадвалининг 18-20-қаторларидан жой олишга асосий «даъвогар»лар 7та:

«Вест Бромвич» — 2,15 коэффициент

«Фулхэм» — 2,80 коэффициент

«Астон Вилла» — 3,00 коэффициент

«Кристал Пэлас» — 3,30 коэффициент

«Бернли» — 4,00 коэффициент

«Брайтон» — 4,00 коэффициент

«Ньюкасл» — 4,00 коэффициент

Кўриниб турибди, АПЛ билан қайси клубларнинг хайрлашиши масаласида аниқ тасаввур бор, аммо амалда қандай бўлади - буни вақт кўрсатади. Лекин лигада қолиш учун аёвсиз жанг бориши эҳтимоли катта, албатта. Таққослаш учун, «Ливерпуль» ва «Сити»нинг тушиб кетиш коэффициенти тегишлича 2500,00 ва 3000,00га тенг.

Тўпурарлар пойгаси масаласи

Элит рўйхат чемпионат давомида барқарор равишда 20тадан кўп гол урадиган тўпурарлардан тузилган. Германиядан АПЛга энди кўчиб ўтган Тимо Вернерга анча юқори баҳо берилгани эътиборга молик. Чемпионатнинг бош голеадорини топиш хусусида гап кетганида, Муҳаммад Салоҳ, Пьер-Эмерик Обамеянг ва Садио Маненинг қишда Африка кубогида иштирок этишлари кутилаётганини назардан қочирмаслик керак.

Истеъфолар масаласи

Қайси бош мураббий биринчи омадсизга айланади? «Мавсум- 2020|2021да ким биринчи бўлиб истеъфога чиқади?» номидаги йўналишда Стив Брюс ва Дэвид Мойес бир хил кўрсаткич билан «етакчи»:

Стив Брюс («Ньюкасл») — 7,00 коэффициент

Дэвид Мойес («Вест Хэм») — 7,00 коэффициент

Рой Хожсон («Кристал Пэлас») — 8,00 коэффициент...

--------------------------------------------

...Марсело Бьелса («Лидс») — 13,00 коэффициент

Славен Билич («Вест Бромвич») — 14,00 коэффициент

Жозе Моуриньо («Тоттенхэм») — 15,00 коэффициент

Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити») — 17,00 коэффициент

Карло Анчелотти («Эвертон») — 20,00 коэффициент

Фрэнк Лэмпард («Челси») — 25,00 коэффициент

Оле-Гуннар Сульшер («Манчестер Юнайтед») — 25,00 коэффициент

Микель Артета («Арсенал») — 30,00 коэффициент

Юрген Клопп («Ливерпуль») — 60,00 коэффициент

С.РАҲМОНОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz