Қайднома

Қидирув

Кавани балет раққоси!

Кавани балет раққоси!

  17.09.2020 07:38
  0
  272
Кавани балет раққоси!

Фахрий ҳужумчи Эдинсон Кавани Sodre (Уругвайда кўнгилочар тадбирлар ва маданият, жумладан, балет тараққиётига масъул давлат органи) рекламасида суратга тушди. Унда футболчи балет гуруҳида рақс тушган. Мақсад - ёш ўғил болаларга балет билан шуғулланиш уят эмаслигини кўрсатиш.

Ҳозирда озод агент мақомига эга Кавани роликда йигитларга мурожаат қилган: «Футбол ва рақс бир-бирига ҳамма ўйлаганидан ҳам кўпроқ ўхшайди. Ҳар иккиси оддий қизиқиш билан бошланади ва якунда муваффақиятли фаолиятга айланиши мумкин. Муҳими, икки йўналишда ҳам 100 фоиз профессионал бўлишингиз талаб этилади: режа асосида шуғулланиш, яхши таомланиб, яхши дам олиш ва катта тажрибага эга кишилар гапларига қулоқ солиш керак».

Sodre вице-президенти эркаклар спортида ном қозонган Каванининг роликда кўриниш бергани катта аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади: «Ўғил болалар одатда яқинлари ёки дўстлари таъсирида балетдан юз ўгиришади. Кавани иштирокидаги ролик - бақалоқ амакиларнинг «Бу балет сенга нима беради?» қабилидаги но­-ўрин ҳазилларидан азият чекаётган болаларни тетиклаштириш манбаи».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz