Қайднома

Қидирув

Вадим Абрамов: «Ғалаба қозонганимиз яхши…»

Вадим Абрамов: «Ғалаба қозонганимиз яхши…»

  17.09.2020 08:30
  0
  171
Вадим Абрамов: «Ғалаба қозонганимиз яхши…»

Coca Cola Cуперлиганинг 15-туридан ўрин олган «Машъал» - «Бунёдкор» (1:2) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов иштирок этди.

- Ғалаба қозонганимиз яхшику, лекин ўйин бўйича яхши таассуротлар қолмади. Бутун учрашув давомида бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилдик. Қолаверса, беллашувни 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошладик, бироқ ўйинимиз «ўхшамади». Фикримча, баҳсни 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлаш, боз устига бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилиш йигитларнинг руҳиятига салбий таъсир қилди. Натижада ўзимизни қийин вазиятга тушириб қўйдик. Лекин футболчиларга раҳмат! Ғалаба тўпини кирита олишди. 
Вазиятларимиз голга айланмаётганини кўргач, вазият оғирлашиб бораётганини ҳис қилдим. Аксинча, биз гол ура олмаётган бир вақтда рақибнинг ҳар бир ҳужуми голга айланиши мумкин эди, футболда бунақаси бўлиб туради. «Машъал» яхши жамоа. Биз қийин ўйин ўтказишимизни билгандик. Мезбонлар бир киши кам бўлиб қолганидан кейин ҳимояга катта эътибор қаратди. Бундай ҳолатларда камчилик бўлиб қолган жамоа тартибли ўйин намойиш қилиши табиий. Чунки ҳимояда ўйнаётган жамоа фақат ҳимоя ҳақида бош қотириб, қарши ҳужумни ўйлайди. Бугун ҳам шундай бўлди. Мезбонларнинг бир қарши ҳужуми самара ҳам берди. 


Манба: FCBunyodkor


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz