Қайднома

Қидирув

Исландия Футбол Асоциасияси юборган инсонпарварлик ёрдами ўз эгаларига топширилди

Исландия Футбол Асоциасияси юборган инсонпарварлик ёрдами ўз эгаларига топширилди

  17.09.2020 09:26
  0
  197
Исландия Футбол Асоциасияси юборган инсонпарварлик ёрдами ўз эгаларига топширилди

Сардоба сув омборида юзага келган офат туфайли жабр кўрганлар ҳолати чет элда фаолият юритаётган ташкилотларнинг ҳам эътиборидан четда қолмади. 

Бир қатор хорижий ташкилотлар ушбу фалокат жабрдийдаларига доимий тарзда гуманитар ёрдамларини жўнатиб турди.

Еътиборлиси, бу жараён ҳали ҳамон давом этмоқда. UEFA Home & Away лойиҳаси бўйича Исландия футбол ассотсиатсияси Сардоба сув омбори фалокатидан азият чеккан оилаларга ёрдам кўрсатиш мақсадида турли хил спорт кийим-кечакларини юборди.

Куни кеча Ўзбекистон футбол ассотсиатсияси вакиллари ушбу инсонпарварлик ёрдамни ўз эгаларига тақдим этиш мақсадида Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Ташриф давомида, Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба туманлари аҳолиси ва ушбу ҳудудларда жойлашган умумтаълим ва болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларга мазкур спорт кийимлари топширилди.

Уларга Исландия ҳукумати, халқи номидан йўлланган Исландия футбол ассотсиатсиясининг илиқ сўзлари етказилди. Ўз мактабларида яхши таълим олиб, спорт билан мунтазам шуғулланган ҳолда, келажакда Ўзбекистон шарафини жаҳон ареналарида муносиб ҳимоя қилишлари зарур эканлиги яна бир бор таъкидланди.


Манба: Uzbekistan Football Association


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz