Қайднома

Қидирув

Даврон Файзиев: "Бугун олти очколик ўйин бўлди"

Даврон Файзиев: "Бугун олти очколик ўйин бўлди"

  17.09.2020 10:20
  0
  196
Даврон Файзиев:

Coca Cola суперлигасининг 15-тур доирасидаги "Қўқон-1912" - "Металлург" учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида қўқонликлар катта мураббийи Даврон Файзиев иштирок этди. 

- Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсак, бир-бирига ўхшамаган бўлимларга гувоҳ бўлдик. Турнир жадвалига ёнма-ён бораётган жамоалар баҳси бўлди. Бугунги ўйин олти очколи ўйин бўлди. Иккинчи бўлимдаги тезкор гол режаларимизни ўзгартириб юборди. Футболчиларимиз томонидан йўлга қўйилган қўпол хатолар рақибларимиз фойдасига ишлади. Ўз майдонимиздаги биринчи учрашувдаги мағлубият аламли эканлигини айтишим жоиз. Кейинги ўйинларда йўқотилган очколар ўрнини қоплашга ҳаракат қиламиз. Эртадан бошлаб кейинги ўйинга футболчиларимизни тайёрлашни бошлаймиз.

Биринчи таймда вазиятлар яратдик, лекин улардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса рақибимиз бизни хатоларимиздан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди ва қайсидир маънода бунга эришди. Бугун биринчи бўлиб биз гол урганимизда бошқача бўларди. Майдон холатини мағлубиятга баҳона сифатида кўрсатмаган бўлардим, чунки ҳар икки жамоа ҳам мана шу майдонда ҳаракат қилди. Бу баҳона бўла олмайди. Футбол шундай ўйин кимдир ғалаба қозонади, кимдир ютқазади. Ҳали олдинда 11 та тур ўйинлари бор , ўйлайманки йўқотилган очколарни ўз жойига қўйишга улгурамиз.


Манба: ФКҚЎҚОН-1912


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz