Қайднома

Қидирув

Жеко туринга йўл олмоқда

Жеко туринга йўл олмоқда

  17.09.2020 13:40
  0
  229
Жеко туринга йўл олмоқда

 «Рома» голеадори Эдин Жеко «Ювентус» сафини тўлдиришга яқин турибди. Таниқли журналист Фабрицио Романонинг «Твиттер»даги саҳифасида ёзишича, агар римликлар «Наполи» ҳужумчиси Аркадиуш Милик билан келишувга эришсалар, босниялик футболчининг трансферига қаршилик қилишмайди. Таъкидланишича, «Рома» польшалик форвардни 25 миллион еврога сотиб олиш бўйича келишувга эришган, лекин «бўрилар» ҳали футболчининг ўзи билан шахсий шартнома масаласида бир тўхтамга келишмаган. «Ювентус» позициясига келсак, жамоа бош мураббийи Андреа Пирлонинг шахсан ўзи Жеко трансферига асосий мақсад сифатида қарамоқда. Маълумот учун, 34 ёшли Эдин 2016 йилдан буён «Рома» сафида жами 222та ўйин ўтказиб, 106та гол ва 50та самарали узатма муаллифига айланди. Умуман, «Рома» ва Жеко ўртасидаги шартнома 2022 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz