«Ньюкасл» раҳбарияти АПЛ устидан судга мурожаат этмоқчи. Бунга сабаб - лига мутасаддилари клубнинг Саудия Aрабистони давлат инвестиция жамғармалари - PCP Capital Partners ва Reuben Brothers гуруҳларига сотилишига қарши чиқишди. The Guardian нашрининг аниқлаштиришича, «қарғалар» соҳиби Майк Эшли лигага даъво очиш масаласида 2 нафар адвокатни ишга ёллаган. Унинг иддаосига кўра, АПЛ ижрочи-директори Ричард Мастерс музокара жараёнида қоидаларга зид тарзда иш тутиб, келишувнинг амалга ошишига йўл қўймаган. Шартлашувга мувофиқ, араблар «Ньюкасл» учун 300 миллион фунт тўлашга рози бўлишганди, аммо АПЛ қарши чиққач, келишув бузилди. Клуб вакилларининг хулосаларига кўра, Премьер-лига келишувни тасдиқлашни хоҳламаганидан кейин харидорлар фикри ўзгарган. АПЛ раҳбарияти эса, ўз навбатида, келишувга тўсқинлик қилмаганини айтмоқда.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20