Қайднома

Қидирув

ОЧЛ. "Ал Ҳилол" устози Луческу ва вингери Ал Довсари: "Бу ўйинни ютиш учун диққатни йўқотмаслигимиз зарур"

ОЧЛ. "Ал Ҳилол" устози Луческу ва вингери Ал Довсари: "Бу ўйинни ютиш учун диққатни йўқотмаслигимиз зарур"

  17.09.2020 15:20
  0
  265
ОЧЛ.

Бугун "Пахтакор" жамоаси Чемпионлар лигаси 4-тури доирасида "Ал Ҳилол"га қарши баҳс олиб боради.

 Риёдликлар бош мураббийи Рэзван Луческу ва вингери Салим Ал Довсарилар ўйиндан олдин нималар дейишганини келтириб ўтамиз.


Р.Луческу: "Биринчи учрашувни ўтказгандан сўнг рақибимизни мукаммал таҳлил қилдик ва энди иккала жамоа учун ҳам техник жиҳатлар ўзгартирилмайди".

- Биз ўйнаган 3та ўйинимизда 100 фоизлик натижа қайд этдик, лекин кейинги босқичга чиқиш учун кўп ишлашимиз керак.

- Очколарни йиғишда давом этиш учун концентрацияни йўқотмаслигимиз зарур. "Пахтакор" эса жуда яхши ўйнаган ва бизга муаммолар туғдирган ажойиб жамоа.

- Биз ишлашда давом этишимиз керак. Кўзланган мақсадга эришиш ва босимга дош бериш учун ҳам ишлашимиз зарур.

С.Ал Довсари: "Биз баҳснинг муҳимлигини биламиз ва 3 очкони олиш учун кўпроқ эътиборни жамлашимиз керак".

- "Пахтакор" ажойиб жамоа, улар билан икки кун олдин тўқнаш келдик. Бу ўйинни ютиш учун ишлашда давом этишимиз керак.

- Бизда ўзимизга ишонч бор ва биз ўзимизнинг сифатларимизга ишонамиз. "Ал Ҳилол" футболчиси сифатида охиригача боришга ва совринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

 

 


Манба: championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz