Қайднома

Қидирув

Бертран Траорега «Астон Вилла» харидор

Бертран Траорега «Астон Вилла» харидор

  17.09.2020 15:53
  0
  201
Бертран Траорега «Астон Вилла» харидор

«Лион» ҳужумчиси Бертран Траоре «Астон Вилла» сафига қўшилса, ажабмас. Бирмингемликлар 25 ёшли футболчи трансферига 19 миллион фунт ажратмоқчилар. BBC хабарида қўшимча қилинишича, Траоренинг ўзига 4 йиллик шартнома таклиф қилинмоқда. Келишув амалга ошиши учун футболчи Буюк Британияга кириш визасини олиши керак. Ҳозир унда бундай ҳужжат йўқлиги боис, Францияда «Астон Вилла» вакиллари назоратида тиббий кўрикдан ўтди. Айтиш жоиз, Траоре аввалги мавсум барча турнирлар ҳисобидан 35та учрашувда иштирок этиб, 4та гол ва 5та самарали узатма муаллифига айланди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz