Қайднома

Қидирув

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА вакилларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА вакилларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

  17.09.2020 19:42
  0
  227
Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА вакилларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи кейинги йилга қолдирилганига қарамай, мазкур босқич учрашувларига тайёргарлик жараёнини режа асосида олиб боради.

Шу сабабли, Миллий жамоамиз октябр ойида Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ташкил этади. Ушбу йиғин доирасида аввал хабар берганимиздек иккита халқаро ўртоқлик ўйини режалаштирилган.

Дастлаб, Вадим Абрамов мураббийлиги остидаги миллий терма жамоамиз эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу учрашув эрон Ислом Республикаси футбол федератсиясининг илтимосига биноан бир кун кейинга яъни 8-октябрга кўчирилди. Мазкур баҳс “Пахтакор” стадионида соат 18.00 да бошланади.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12-октябр куни Дубай шаҳрида БАА вакилларига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.


Манба: Uzbekistan Football Association


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz