Қайднома

Қидирув

Нукусда ЎФА “D” лицензияси дастури бўйича мураббийлик курслари якунланди

Нукусда ЎФА “D” лицензияси дастури бўйича мураббийлик курслари якунланди

  17.09.2020 22:55
  0
  196
Нукусда ЎФА “D” лицензияси дастури бўйича мураббийлик курслари якунланди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакатимизда мураббийлик соҳасини янада ривожлантириш, мураббийлар малака ва салоҳиятини ошириш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

ЎФА қошидаги Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида қатор лицензияли ўқув курслари ва семинарлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Шунингдек, 10-16 сентябр кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида ЎФА “D” лицензияси дастури бўйича мураббийлик курслари ташкил этилди.

Ўқув жараёнини тажрибали йўриқчи Зоир Хасанов олиб борди. Қорақалпоғистон футбол ассоциацияси мутахассиси Айбек Нурбоев эса координатор вазифасини бажарди. Амалий ва назарий машғулотларни қамраб олган мазкур курсда жами 24 нафар мураббий иштирок этди.

Мазкур курснинг якуний кунида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов таҳсил олаётган ёш мураббийлар билан учрашди. Самимий сухбат давомида Равшан Эрматов ёш мураббийлар билан ўз фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашди.

Қайд этиш жоиз, мазкур курс якунларига кўра имтиҳондан муваффақиятли ўтган мутахассислар “C” литсензияси бўйича таҳсил олиш имконига эга бўлишади.


Манба: Uzbekistan Football Association


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz