Қайднома

Қидирув

Мавзуга қайтиб: Унаштирув узуги нархи – 615 минг фунт

Мавзуга қайтиб: Унаштирув узуги нархи – 615 минг фунт

  18.09.2020 08:23
  0
  194
Мавзуга қайтиб: Унаштирув узуги нархи – 615 минг фунт

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду қаллиғи Жоржина Родригесга қимматбаҳо узук совға қилди. The Sun нашрининг хабар беришича, португалиялик машҳур брендлардан бири - Cartier маҳсулотини сотиб олган, маълумотларга кўра, узукнинг нархи 615 минг фунтни ташкил этади. Таъкидланишича, бу футболчилар ўз суюклиларига ҳадя этган узуклар орасида энг қиммати экан.

Бир неча кун аввал Роналду Жоржинага турмуш қуришни таклиф этгани ва Родригес бунга розилик билдиргани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўшандаёқ жуфтлик ҳозирча тўй маросими ўтказишни режалаштирмаётгани, тадбир санаси ҳам ҳали белгиланмагани аниқ бўлганди.

Португалиялик футболчининг тўрт фарзанди бор. 2010 йили туғилган биринчи ўғлининг онаси номаълум. 2017 йили эса суррогат она эгизакларни туғиб берган. Қизалоғи Алана Мартинанинг онаси эса Жоржина ҳисобланади.

 

Никоҳ узугига катта маблағ сарфлаган 5 футболчи

 

Криштиану Роналду (Жоржина Родригес учун) - 615 минг фунт

Жордан Пикфорд (Меган Дэвисон) - 500 минг фунт

Эшли Коул (Шерил) - 275 минг фунт

Кайл Уокер (Энни Килнер) - 250 минг фунт

Уэйн Руни (Колин Руни) - 250 минг фунт


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz