Қайднома

Қидирув

Ўзбекистонлик ёш ҳакамлар учун ўқув-амалий машғулотлар ташкил этилмоқда

Ўзбекистонлик ёш ҳакамлар учун ўқув-амалий машғулотлар ташкил этилмоқда

  17.09.2020 23:50
  0
  167
Ўзбекистонлик ёш ҳакамлар учун ўқув-амалий машғулотлар ташкил этилмоқда

Мамлакатимизда ҳакамлик соҳасини ривожлантириш, футбол ҳакамлари малака ва салоҳиятини ошириш, ёш ҳакамларни катта мусобақаларга тайёрлаб бориш, ҳалоллик ва шаффофликни таъминлашга қаратилган тизимли ишлар мунтазам равишда амалга ошириш баробарида Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги Футбол мутахассисларини тайёрлаш маркази ташкил этилиб, соҳа мутахассислари зарур билим ва кўникмаларга эга бўлмоқда.

Жумладан, 13-23 сентябр кунлари Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида ўзбекистонлик ёш ҳакамлар учун амалий ва назарий ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Бахтиёр Тоғаев жисмоний тайёргарлик бўйича эрта тонгдан тингловчиларга ўз тавсияларини бермоқда. Ноил Лутфуллин, Константин Смирнов ҳамда Марат Исмоилов каби инструкторлар эса иштирокчилар биргаликда назарий машғулотларни олиб бормоқда.

Куннинг иккинчи қисмида маҳаллий чемпионатларимизнинг ўтган турларидаги ҳакамларнинг хатти-ҳаракатлари видеоматериаллар асосида таҳлил қилиняпти. Йўл қўйилган баъзи хатолар кўрсатиб ўтилган ҳолда, камчиликларни қандай бартараф этиш, учрашув давомида бу хатоларни такрорламаслик учун нималарга аҳамият қаратиш зарурлиги бўйича мутахассислар ўз тавсияларини бермоқда.


Манба: Uzbekistan Football Association


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz