Қайднома

Қидирув

“Темирйўлчилар” картингда ўз маҳоратларини синаб кўришди

“Темирйўлчилар” картингда ўз маҳоратларини синаб кўришди

  18.09.2020 01:00
  0
  186
“Темирйўлчилар” картингда ўз маҳоратларини синаб кўришди

Бугун "Локомотив" ПФК раҳбарияти томонидан жамоа футболчилари ва мураббийлар штаби учун "Анҳор Локомотив" истироҳат боғида маданий ҳордиқ ташкил этилди. Унда жамоа аъзолари Картинг марказида картинг бўйича ўз маҳоратларини синаб кўришди.

Футболчилар бештадан олти гуруҳга бўлиниб дастлаб пойгада гуруҳ ғолибларини аниқлашди. Ҳар бир гуруҳда энг яхши кўрсаткич қайд этганлар финалга йўл олишди. Мусобақанинг ҳал қилувчи финал пойгасида Славко Дамянович ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўрин Шуҳрат Муҳаммадиевга насиб этган бўлса, Марат Бикмаев учинчи бўлди.

Мусобақа якунида Картинг маркази ходимлари томонидан тақдирлаш маросими ўтказилди. Бунда ғолиб ва совриндорларга медаллар ҳамда эсдалик дипломлари тақдим этилди. Албатта, ҳаёт фақат футболдан иборат эмас, спортчи учун керак пайтда маданий ҳордиқ ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Бугунги тадбир “Локомотив” вакилларига маъқул келиб, барчада илиқ таассурот қолдирди.


Манба: PFC Lokomotiv (UZ)


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz