Қайднома

Қидирув

ОЧЛ: "Пахтакор" 100-ўйинда амалдаги чемпион билан дуранг ўйнади...

ОЧЛ: "Пахтакор" 100-ўйинда амалдаги чемпион билан дуранг ўйнади...

  18.09.2020 07:20
  0
  272
ОЧЛ:

"Пахтакор" Чемпионлар Лигаси-2020 4-турида "Ал Ҳилол" билан голсиз дурангга имзо чекди. Биринчи бўлимда тўпни назорат қилишда устунлик асосан жамоамиз тарафида бўлди, бироқ хавфли вазиятлар юзага келтиришда катта фаоллик кузатилмади.
Ҳамробеков ва Аброр Исмоиловнинг олисдан йўллаган зарбаларига аниқлик етишмаган бўлса, бир неча вазиятларда қанотдан жарима майдонига оширилган тўплар самара келтирмади. Рақибда яққол қулай вазият Жовинкода бўлди, аммо унинг зарбаси ноаниқ кетди.   Иккинчи бўлимда ОЧЛнинг амалдаги ғолиблари саналган "Ал Ҳилол"да икки қулай имконият бўлди. Ҳар икки вазиятда Гомис томонидан йўлланган аниқ зарбаларни Қувватов маҳорат кўрсатган ҳолда қайтариб юборишга эришди. Охирги дақиқаларни жамоалар эҳтиёткор тарзда ўтказишди ва беллашув голсиз дуранг билан якунланди.  

5-турда "Пахтакор" БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоаси билан 20 сентябрь куни майдонга тушади.  

"ПАХТАКОР" - "АЛ ҲИЛОЛ" - 0:0 17 сентябрь. Доха. "Ал Жануб" стадиони.
Ҳакамлар: Наваф Шукрулла, Муҳаммад Жафар Салмон, Абдулла Солиҳ Алроваими (учаласи Баҳрайн), Дилан Перера (Шри-Ланка). Назоратчи: Субҳиддин Бин Моҳд Солиҳ (Малайзия).
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Кримец, Анзур Исмоилов, Сайфиев (Комилов, 76), Ҳамробеков, Аброр Исмоилов, Ҳамдамов (Сидиқов, 67), Собирхўжаев (Абдуллаев, 90+1), Машарипов, Дердийок (Сергеев, 67).
"Ал Ҳилол": Абдуллоҳ Ал Муайуф, Али Ал Булайҳи, Себастьян Жовинко, Носсир Ал Давсари, Бафетимби Гомис, Андре Каррильо, Жан Хюн Су, Амир Курди, Муҳаммад Канно, Салим Ал Давсари (Хатан Султон, 89), Муҳаммад Жаҳфали. Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов, 45+1. Муҳаммад Канно, 66.

***
"Пахтакор" ҳозирга қадар Осиё Чемпионлар лигасида 100 беллашув ўтказиб, 45 ғалаба, 19 дуранг ва 36 мағлубият қайд этган. Рақиб дарвозасига 141 тўп киритиб, дарвозасидан 128 гол қўйиб юборган ва 154 очко тўплаган. Илк ўйин бундан деярли 18 йил аввал Тошкентда Иорданиянинг "Ал Виҳдат" жамоасига қарши ўтказилиб, унда жамоамиз 3:0 ҳисобида зафар қучган. Шунингдек, чемпионлар мусобақаси саналган Осиё Чемпионлари Кубогида икки ўйин ўтказилган.   Осиё клублар мусобақаларида эса жамоамиз жами 116 беллашувда майдонга тушиб, 52 ғалаба, 21 дуранг ҳамда 43 мағлубиятга эга. Рақиблар дарвозаси 183 марта ишғол қилиниб, 160 гол ўтказилган. 


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz