Қайднома

Қидирув

Шота Арвеладзе: "2 та ўйинни ҳам яхши ўтказдик..."

Шота Арвеладзе: "2 та ўйинни ҳам яхши ўтказдик..."

  18.09.2020 08:00
  0
  249
Шота Арвеладзе:

"Пахтакор" бош мураббийи "Ал Ҳилол" билан (0:0) кечган баҳсдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.   - Икки турли бўлимларга гувоҳ бўлдик. Биринчи бўлим кўпроқ кутилганидек кечди, жамоалар яхши ҳаракат қилишди. Вазиятлар яратишга уриндик. Рақиб тўпни назорат қилиш, тўғри ўйнашга интилди. Шогирдларимга биринчи бўлим учун миннатдорчилик билдираман. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа ўйинчилари оғирроқ оёқ билан ўйнашди. Уч кунда ўйин режимида бу оддий ҳолат. Футболчилар кўп таваккал қилишни исташмади. Қисқа муддатли турнирларда очкони қўлга киритиш, кейинги ўйин ҳақида ўйлаш рўй беради. Йигитларни икки яхши ўйин билан табриклайман. Тўп ва суръатни назорат қилдик, аммо баъзида тажовузкорлик етишмади. Зарбалар бериш, тўпни узатишлар етишмай қолди. Жамоамга кейинги икки ўйинда ишонаман.   Сюрпризларни кузатмадик. Биз назарда тутган ҳолатларни рақиб ҳам эътиборга олди. Биринчи бўлимда анча очиқ ўйин кечди. Иккинчи бўлимнинг охирги 20 дақиқасида очко ва кейинги ўйин тўғрисида ўйлаш бошланди.


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz