Қайднома

Қидирув

ЎзПФЛ 2021 йилги мавсум учун трансфер ойналари саналарини маълум қилди

ЎзПФЛ 2021 йилги мавсум учун трансфер ойналари саналарини маълум қилди

  18.09.2020 13:34
  0
  289
ЎзПФЛ 2021 йилги мавсум учун трансфер ойналари саналарини маълум қилди

ЎзПФЛ 2021 йилги мавсум учун трансфер ойналари саналарига ойдинлик киритди ҳамда маълумот ФИФА сўровига кўра бош ташкилотга юборилди. 

Пандемия сабаб 2020 йилги мавсум якунланиши декабрь ойининг учинчи ўн кунлигига қадар чўзилиши катта эҳтимол. Шундан келиб чиқиб, қишки трансфер ойнаси аввалги икки мавсумда бўлгани каби 17 декабрь куни эмас, балки 4 январь санасида очилади. Халқаро майдонда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган клублар ўз футболчиларини бунга қадар ҳам рўйхатдан ўтказиб олишлари мумкин бўлади.

4 январь куни очиладиган трансфер ойнаси 12 март санасига қадар давом этади. 12 март куни соат 23:59 га қадар шартномалар рўйхатдан ўтказилади. Ёзги трансфер ойнаси эса 5 июль санасидан старт олиб, 31 июлга қадар давом этади. 

2021 йилги мавсум старти ҳақида кейинроқ ахборот берилади. Бунда ЎзПФЛ катта эҳтимол билан февраль ойи охирида бўлиб ўтиши мумкин бўлган U-19 Осиё чемпионати беллашувларини инобатга олади.

 


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz