Қайднома

Қидирув

ОФК Элдор Суюновни бир ўйинга четлатиб, минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортди

ОФК Элдор Суюновни бир ўйинга четлатиб, минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортди

  18.09.2020 15:52
  0
  421
ОФК Элдор Суюновни бир ўйинга четлатиб, минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортди

 ОФК тартиб-интизом ва этика қўмитаси ОЧЛ 3-тури доирасида «Ал Ҳилол» (1:2) билан ўйинда жарима майдончаси ташқарисида тўпни қўли билан қайтаргани учун қизил карточка олган «Пахтакор» дарвозабони Элдор Суюновни бир ўйинга четлатди ва унга 1000 АҚШ доллари миқдорида жарима солди.

ОФК тартиб-интизом ва этика қўмитаси қоидаларининг 34.1 ва 34.3 моддаларига биноан, Суюнов ҳозирча жариманинг 250 долларини тўлайди. Бу қиймат 90 кун ичида тўланиши лозим. 

Агар дарвозабон бу каби ҳаракатни кейинги 2 йил давомида такрорламаса, қолган 750 долларни тўлашдан озод қилинади. Аксинча бўлса, 750 доллар кейинги жарималарга қўшиб тўланади.

ОФК тартиб-интизом қўмитаси Элдорни бундай ҳаракатни бошқа такрорламаслик борасида огоҳлантирди, акс ҳолда навбатдаги жарима ҳозиргисидан юқорироқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Суюнов Саудия Арабистони клуби билан баҳсда, ҳисоб 0:1 бўлиб турган вазиятда қизил карточка олди ва рақиб ҳужумчиси Бафетемби Гомисга ҳисобдаги фарқни оширишига йўл қўймади. 

Элдорнинг дисквалификацияси муддати 4-турдаги «Ал Ҳилол» (0:0) билан ўтган иккинчи ўйиндан сўнг якунланди. У 5-тур доирасида «Шабоб Ал Аҳли» билан беллашувда майдонга тушиши мумкин.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz