Қайднома

Қидирув

Коронавирус – бу бало!

Коронавирус – бу бало!

  19.09.2020 10:17
  0
  329
Коронавирус – бу бало!

Франция чемпионатининг чин гегемони - «ПСЖ» коронавирус туфайли нақ 7 нафар юлдузини маълум муддатга йўқотди. Бунинг оқибати - парижликлар янги мавсумни ноунейм (ёш иқтидор)лардан тузилган таркиб билан бошлаб, кутилмаганда, дебютант - «Ланс» олдида ожиз қолишди - 0:1. Ҳа, Лига 1нинг 2-тури шундай «сюрприз» тақдим этди.

Қаранг, «ПСЖ» дарвозасини шу кунга қадар чемпионат доирасидаги 1тагина ўйинда иштирок этган Марцин Булка қўриқлади. Ҳужум жуфтлигини эса Кайс Руис-Атиль ва Арно Калимуэндо ташкил этишди: «Ланс»га қарши ўйин улар учун «ПСЖ»даги дебют бўлди. Колин Дагба, Абду Диалло, Хесе Родригес ва Митчел Баккер эса, иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушишди.

Неймар, Мауро Икарди, Килиан Мбаппе, Анхель ди Мария, Леандро Паредес, Кейлор Навас, Маркиньос - бу йигитлар айнан коронавирус юқтириб олишгани оқибатида таркибдан четда қолишди. Тўғри, «ПСЖ» кимларда инфекция аниқланганини расман ошкор қилгани йўқ, фақат хасталанган футболчилар сонини келтирди, холос. Лекин L~Equipe нашри ва ҳаттоки, Франция миллий жамоаси матбуот хизмати бемор футболчилар номига ойдинлик киритди, барибир.

Сафдан чиққан айрим футболчилар «Ланс» - «ПСЖ» ўйинини синхрон тарзда турли жойларда кузатиб боришди. Париж гранди якунда ягона гол оқибатида мағлубиятни тан олди. Яъни барчасини иккинчи бўлим ярмидаги вазият ҳал қилди - дарвозабон Булка тўпни шунчаки, рақибга бериб қўйди ва у Марко Верраттидан устун келган ҳолда, самарали зарба йўллади. Дарвоқе, бу «Ланс» учун янги мавсум ҳисобидан иккинчи ўйин эди. Дебютант дастлабки турда «Ницца»га 1:2 ҳисобида ютқазган эди. «ПСЖ» эса ЧЛдаги иштирок туфайли стартда майдонга тушгани йўқ - унинг «Мец» билан ўйини 16 сентябрь кунига белгиланган.

У.УМАРОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz