Қайднома

Қидирув

"Пахтакор"нинг БАА клублари билан тўқнашувлари тарихи

"Пахтакор"нинг БАА клублари билан тўқнашувлари тарихи

  19.09.2020 21:26
  0
  186

Қатарда марказлашган ҳолда ўтказилаётган Осиё чемпионлар лигасида иштирок этаётган ягона жамоамиз “Пахтакор”,  эртага гуруҳ босқичининг 5 -  турида БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур баҳс ғолиби катта эхтимол билан кейинги босқич масаласини хал этади. Ўтказилган тўртта тур ўйинларидан кейин “Пахтакор” 7 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринда "Шабаб Ал Аҳли" эса 6 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Қуйида Тошкентликларнинг БАА жамоаларига қарши ўтказган ўйинлари тарихи ва статистикаси билан танишасиз.

Чемпионлар Лигасида "Пахтакор" БАА жамоаларига қарши умумий ҳисобда 18 учрашувда майдонга тушган.

18 беллашувнинг 12тасида "Шерлар" ғалаба қозониб, 3тадан ўйинда дуранг ва рақиблар муваффақияти кузатилган. 31 тўп киритган жамоамиз ўз дарвозасидан 16 гол ўтказиб юборган. Тошкентда ўтган 9 баҳснинг 6тасида жамоамиз зафар қучган, бир дуранг ва икки мағлубият қайд этилган. Сафардаги 9 баҳсда ҳам "Пахтакор" ижобий кўрсаткичлар қайд этган: 6 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият. Жамоамиз БАА клубларига қарши тўқнашувларда ўзига хос ижобий тажрибага эга деб айтиш мумкин.

 

Жамоамиз ҳозирга қадар БАА клубларидан "Аҳли", "Ваҳда", "Айн", "Банияс", "Шабаб", "Жазира" ва "Наср"га қарши учрашувлар бўлиб ўтган. "Аҳли" ва "Шабаб" бирлашишидан аввал ўтказилган баҳсларда "Пахтакор" 6 учрашувдан 5тасида зафар қучиб, бир бор мағлубиятга учраган.

 

"Ал Аҳли": 3:2, 1:0, 2:0, 2:1

"Ал Ваҳда": 4:0, 1:1

"Ал Айн": 1:0, 3:2, 0:1, 1:1

"Банияс": 1:1, 0:2

"Ал Шабаб": 1:0, 1:2

"Ал Жазира": 3:1, 3:0

"Ал Наср": 2:1

"Шабаб Ал Аҳли": 2:1


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz