Қайднома

Қидирув

Шарҳловчиликка қизиқувчи ёш футбол мухлислари учун танлов

Шарҳловчиликка қизиқувчи ёш футбол мухлислари учун танлов

  19.09.2020 22:20
  0
  210
Шарҳловчиликка қизиқувчи ёш футбол мухлислари учун танлов

Футбол дўстлик учун" лойиҳаси шарҳловчиликка қизиқувчи ёшларни ўзларини ҳақиқий футбол шарҳловчиси сифатида синаб кўришга таклиф этади.

15-сентябрдан 15-октябргача ёш журналистлар учун халқаро мусобақа ташкил этилади. Иштирокчилар 9 ёшдан 14 ёшгача бўлиши талаб этилади.

 Ёш шарҳловчилар ижтимоий тармоқлар орқали беллашадилар ва уларни дунёдаги энг яхши ёш шарҳловчи унвонини қўлга киритган Язн Таха баҳолайди.

 Танловда иштирок этиш истагида бўлганлар 1 дақиқалик футбол шарҳини инглиз тилида олиб боришлари ва уни монтаж қилмаган ҳолда #Ф4ФCомментатор ҳештеги билан ижтимоий тармоққа жойлашлари зарур.

 Ушбу мусобақа 2 та босқичда бўлиб ўтади. Дастлаб 15-сентябрдан 15-октябргача ҳар бир давлатдан энг яхши шарҳловчилар аниқланади.

 Иккинчи босқич 15-октябрдан 9-ноябргача бўлиб ўтади ва унда энг яхши шарҳловчи овозга қўйилади.

 Ушбу турнир ғолиблари махсус эсдалик совғалар билан тақдирланади.


Манба: Uzbekistan Football Association


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz