Қайднома

Қидирув

Жерар Сарагоса: “"Пахтакор" даража бўйича "Шаҳр Ходро"дан кучли”

Жерар Сарагоса: “"Пахтакор" даража бўйича "Шаҳр Ходро"дан кучли”

  19.09.2020 23:00
  0
  272
Жерар Сарагоса: “

Эртага, 20 сентябрь куни ОЧЛ Ғарб минтақасида 5-турга старт берилади.

Унда "Шабаб Ал Аҳли" бош мураббий Жерар Сарагосага яқиндагина "Ал Ҳилол"дан келиб қўшилган бразилиялик легионер Карлос Эдуардо ҳамроҳлик қилди.

Жерар Сарагоса: "Биз эртага етакчи мураббий ва яхши ўйинчиларга эга кучли ва тажовузкор жамоага қарши тўқнаш келамиз. Бу финалга хос ўйин бўлади. Қайсидир маънода ҳаёт ва ўлим қарама-қаршилиги, чунки ғалаба гуруҳдан чиқиш имкониятларимизни оширади. Биз жамоани рақибни мағлуб этса бўладиган ўйинга тайёрладик".

- Биздан талаб қилинадиган нарсага эришиш учун биргаликда курашишимиз зарур. Бизда кўрсатмаларни майдонда бажара оладиган тажрибали етакчи ўйинчилар бор ва биз доим улардан энг яхшисини кутамиз.

- Ўйлашимча, бу олдинги икки ўйиндан жуда катта фарқ қилмайди. "Пахтакор" даража бўйича Эрон клуби ("Шаҳр Ходро")дан кучли. Мақсадимизга етиш учун барча йўналикларда кучли бўлишга умид қиламиз. Ўйинимизни янада кучайтиришга ёрдам берадиган баъзи ўзгаришларга қўл урамиз.

- Жамоадаги шерикларим билан ҳамкорлик сабаб тез киришиб кетдим. Ўйин услубим олдинги жамоам ("Ал Ҳилол")дагидан бироз фарқ қилиши мумкин. Жисмоний тайёргарлигимни тиклаш ва кейинги икки ўйинга 100 фоиз тайёр бўлиш учун кўп ишладим.

Эслатиб ўтамиз, "Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор" баҳси эртага маҳаллий вақт билан 21:00 (тошкент вақти билан 23:00)да старт олади. Баҳс "Ал Жануб" стадионида ўтказилади.

Манба: Championat.asia

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?

«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz