Қайднома

Қидирув

Превью. “Навбаҳор” – “Андижон”

Превью. “Навбаҳор” – “Андижон”

  20.09.2020 17:32
  0
  191
Превью. “Навбаҳор” – “Андижон”

Бугун Соса Соla Суперлига 16-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ўз майдонида Андижоннинг “Андижон” клубини қабул қилади.

Мазкур жамоалар Ўзбекистон чемпионатларида шу кунгача ўзаро 49 марта рўбарў келишган. Ўтказилган баҳсларнинг 25 тасида “Навбаҳор” ютуққа эришган бўлса, 13та учрашувда дуранг қайд этилган, 10та ўйинда эса андижонликлар зафар қучишган. Тўплар нисбати – 73-47, “Навбаҳор” фойдасига.

Ушбу клублар ўртасидаги ўйинларда наманганликларнинг энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 5:0 бўлиб, “лочинлар” 2004 йилги мавсумда ўз майдонларида шу ҳисобда зафар қучишган. Андижонликларнинг эса “Навбаҳор” устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабалари 4:0 ва 5:1 бўлиб, “Андижон” 2001 ҳамда 2010 йилларда шундай ҳисобларда ютуққа эришган.

Ўзаро ўйинларда наманганликлар 88 очкони, андижонликлар эса 43 очкони қўлга киритишган.

Факт: Наманганда ўтказилган баҳсларда “Андижон” ҳали ғалаба қозона олмаган. “Лочинлар” ўз майдонларида ўтказилган 24та учрашувнинг 18 тасида ғалаба қозониб, 6та ўйинда муроса кўчасини танлашган.

“Навбаҳор” ўз майдонида ўтказилган баҳсларда андижонликлар дарвозасига 52та гол уриб, ўз дарвозасидан 13та тўп ўтказиб юборган.


Манба: FCNAVBAHOR


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz