Қайднома

Қидирув

Артуро Видаль тез орада «Интер» футбочисига айланади

Артуро Видаль тез орада «Интер» футбочисига айланади

  20.09.2020 18:22
  0
  195
Артуро Видаль тез орада «Интер» футбочисига айланади

«Барселона» ярим ҳимоячиси Артуро Видаль фаолиятини «Интер» сафида давом эттиради, деб хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.

Хабарга кўра, Видаль бугун тиббий кўрикдан ўтиш учун Миланга боради. «Интер» чилилик футболчи учун «Барселона»га 1 миллион евро беради.

Аввалроқ Видалнинг Каталония клуби билан шартномасини бекор қилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Артуро «Интер» билан шахсий шартнома борасида ҳам келишиб олган. Унга кўра, Видаль Милан клубида йилига бонуслардан ташқари 6 миллион евро маош олади. Унинг шартномаси эса 2022 йил 30 июнига қадар амалда бўлади. Шартномани бир йилга узайтириш имконияти бор.

Маълумот учун, Видаль «Барселона» шарафини 2018 йилдан бери ҳимоя қилиб келаётганди. Унга қадар эса футболчи «Бавария», «Ювентус» ва «Байер Леверкузен» жамоалари сафида ҳаракат қилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz