Қайднома

Қидирув

“Водий дербиси”да бу сафар кимнинг қўли баланд келади?

“Водий дербиси”да бу сафар кимнинг қўли баланд келади?

  20.09.2020 18:00
  0
  173
“Водий дербиси”да бу сафар кимнинг қўли баланд келади?

“Навбаҳор” бугун Наманганда “Андижон”ни қабул қилади. Суперлигада ҳали ғалаба қозонмаган “Бургутлар”, сўнгги 6 турда юта олмаган “Лочинлар” меҳмони бўлади. “Водий дербиси”да бу сафар кимнинг қўли баланд келади?

Бу саволларга жавобни ўйиндан сўнг билиб оламиз. Бугунги ўйинни аввал хабар берилганидек Маҳалла ТВ эмас балки, Спорт ТВ жонли эфирда намойиш этадиган бўлди. Ўйин вақти 19:00.

Икки жамоа ҳам бу мавсумда ўз мухлисларини хурсанд қила олмаяпти. Натижалар барчага маълум. Агар бугун “Навбаҳор” ғалаба қозона олмаса, совринли ўринларга бўлган имконият анча пасайиб кетади. “Андижон" мағлуб бўладиган бўлса, жамоа жадвалдаги ўрнини янада бой бериши, бу эса ўз навбатида, жамоанинг Суперлигадан тушиб кетиш хавфини кескин ошириб юборади. Дуранг ҳеч бир клубни ва айниқса мухлисларни қаноатлантирмайди.

 Хуллас, бугун қизиқ ўйин бўлиши керак. Омадсиз кунларни бошидан кечираётган ҳар икки жамоа ишқибозлари ўз суюклиларидан фақатгина ғалаба кутишмоқда. Ана шуниси билан ҳам дерби ўз мақомида ўтиши керак.


Манба: @Futbol_Kundalik


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz