Қайднома

Қидирув

ОЧЛ. "Пахтакор" - “Шабаб Ал Аҳли” учрашувида нурсиз дуранг қайд этилди. Кейинги босқич масаласи сўнгги турда ҳал этиладиган бўлди

ОЧЛ. "Пахтакор" - “Шабаб Ал Аҳли” учрашувида нурсиз дуранг қайд этилди. Кейинги босқич масаласи сўнгги турда ҳал этиладиган бўлди

  21.09.2020 06:15
  0
  241
ОЧЛ.

Кеча хабар берганимиздек Қатарда марказлашган холда ўтказилаётган Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Шабаб Ал Аҳли" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди. Ўйин давомида катта устунликка эга бўлган вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида яратилган бир қатор голли вазиятлардан самарали фойдалана олишмади. Натижада учрашувда ҳисоб очилмади ҳамда “Пахтакор” 8 очко билан турнир жадвалининг иккинчи поғонасидаги ўрнини сақлаб қолди. Кейинги босқичга чиқиш учун “Пахтакор”га қаршилик кўрсатаётган “Шабаб Ал Аҳли”да эса 7 очко мавжуд. Ҳозирча, вакилларимиз жой олган гуруҳдан фақатгина “Ал Хилол” кейинги босқич масаласини хал қилиб бўлган. Иккинчи йўлланма эгаси эса сўнгги тур натижаларидан кейин маълум бўлади. Гуруҳ босқичининг сўнгги турида “Пахтакор” Эроннинг “Шаҳр Ходро” жамоасига қарши баҳс олиб борса, “Шабаб Ал Аҳли” “Ал Хилол”га қарши учрашувда майдонга тушади.

 ОЧЛ-2020, 5-тур, "B" гуруҳи
"Шабаб Ал Аҳли" (БАА) - "Пахтакор" (Ўзбекистон) - 0:0
Ҳакамлар:
Муҳаммад Тақи Ал Жаафари, Ронни Коҳ Мин, Абдул Ҳаннан бин Абдул, Моҳд Амирул Изван (барчаси Сингапур)
Назоратчи: Исмоил Аднан (Иордания)

"Пахтакор": 25.Элдор Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 23.Шерзод Аъзамов, 15.Егор Кримец (С), 34.Фарруҳ Сайфиев, 20.Одилжон Ҳамробеков, 27.Сардор Собирхўжаев (21.Аброр Исмоилов, 72), 17.Достонбек Ҳамдамов (99.Жавоҳир Сидиқов, 65), 10.Драган Черан, 9.Жалолиддин Машарипов, 11.Игорь Сергеев (77.Эрен Дердийок, 72).

"Шабаб Ал Аҳли": 55.Мажид Носир, 9.Абдулазиз Ҳайкал, 21.Муҳаммад Жабер, 5.Волид Аббос, 37.Аҳмад Жамил, 78.Эйд Ҳамис ( 77.Аҳмад Алҳашми, 53) (10.Педро Конде, 76), 15.Абдулла Нақби (6.Азизжон Ғаниев, 62), 88.Мажид Ҳассан, 34.Ҳариб Абдулла (30.Муҳаммад Жума, 62), 3.Карлос Эдуардо, 11.Аҳмад Ҳалил.
Огоҳлантиришлар: Сардор Собирхўжаев 7, Волид Аббос 46, Абдулазиз Ҳайкал 49, Карлос Эдуардо 78, Аброр Исмоилов 85.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz