Қайднома

Қидирув

Ш.Арвеладзе:“Мен Эренга шундай дедим: "Кимдир тўпга интилиши керак, кимдир югуриши ва тўпга тегиниб қўйиши ва гол уриши керак"”.

Ш.Арвеладзе:“Мен Эренга шундай дедим: "Кимдир тўпга интилиши керак, кимдир югуриши ва тўпга тегиниб қўйиши ва гол уриши керак"”.

  21.09.2020 06:40
  0
  208
Ш.Арвеладзе:“Мен Эренга шундай дедим:

ОЧЛ-2020 5-тури доирасида "Пахтакор" жамоаси "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "шерлар" бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйлашимча, бугун жуда яхши ўйнадик. Умумий қарайдиган бўлсак гол урмадик холос, лекин қисман оладиган бўлсак ажойиб ўйин ўтказдик. Афсуски, ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Охирги 20 дақиқада гол уришимиз мумкин эди, бу футбол, бу Чемпионлар лигаси, бу ерда гол уриш шарт. Ортда қолган 3 ўйинда 8та яққол голли вазият яратдик, буни давом эттиришимиз ва гол уришимиз керак.

- "Ал Ҳилол"га қарши биринчи ўйин ва бугун жамоа тўпни ва ўйинни назорат қилди, вазиятлар яратди, аммо гол уришда жуда оқсамоқда. Имкониятларни кўкка совурилиши қачондир қимматга тушиши мумкин...

- Агар сиз гол урмасангиз, унда ғалаба қозонолмайсиз. Бу ҳақда олдин ҳам айтганман. Агар баҳсни ютишни истасангиз рақибдан кўра кўпроқ гол уришингиз керак. Агар ғалаба қозонмасангиз, унда гуруҳдан чиқолмай қолиб кетишингиз мумкин.

- Бугун ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Лекин, шундай ўй пайдо бўляпти-ки, ўйинчилар тўпни дарвозага олиб кириб қўйишмоқчи. Имкон бўлиши билан зарба бериб гол уришмоқчи эмасдек. Бу футболчилар олдинги икки беллашувда кўп куч йўқотганликлари билан боғлиқми ёки бошқа сабабми?

- Албатта, дастлабки икки ўйин чарчоққа таъсир кўрсатади, рухий муаммолар. Бизда гол уриш учун имкониятлар етарли бўлди. Бу футбол, бу ерда сенинг зарбаларингни блоклаши ёки қайтариши мумкин бўлган дарвозабон ва ҳимоячилар бор. Ҳамиша сенга ҳалал берадиган кимдир топилади.

Умумий олганда сал олдинроқ айтганимдек, биз нафақат тўпни назорат қилдик, балки яхши ўйнадик ҳам. Яқин масофадан зарбалар бериш имкони ҳам бўлди, бу ноаниқ зарбалардан кўра яхшироқ. Жарима майдонига ҳаволатиб яхши тўп узатишлар ҳам бўлди, лекин дарвозабон 4-5 марта яхши ўйнади. Шунингдек, бундай қисқа вақтда ўтадиган баҳсларда муҳим рол ўйнайдиган жисмоний ҳолатни ҳам қайд этиб ўтиш мумкин. Муаммоларни биламиз ва уларни тўғрилаш устида ишлаймиз.

- Ўйиндан кейин Эрен Дердийокни тўхтатиб маълум вақт у билан гаплашдингиз. Унга гол уролмаганидан норозилигингизни билдирдингизми?

- Йўқ, ундан норозилимни билдирмадим. Шунчаки, у билан ёқимсиз бир вазият ҳақида гаплашдик. Бир ҳолатда чап қанотдан ерлатиб пас узатилди (Ф.Сайфиев ерлатиб жарима майдонига тўпни узатган вазият) ва ўша тўпга ташланмади. Мен Эренга шундай дедим: "Кимдир тўпга интилиши керак, кимдир югуриши ва тўпга тегиниб қўйиши ва гол уриши керак". Ҳар бир пас ва зарба гол бўлаверса, бу ҳаммага ҳам ёқавермайди. Фақат, "Бавария"га ёқиши мумкин.


Манба: pakhtakor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz