Қайднома

Қидирув

Лэмпард: «Дарвозабон хатоси ва фойдаланилмаган пеналти натижага ўз таъсирини ўтказди»

Лэмпард: «Дарвозабон хатоси ва фойдаланилмаган пеналти натижага ўз таъсирини ўтказди»

  21.09.2020 09:26
  0
  196
Лэмпард: «Дарвозабон хатоси ва фойдаланилмаган пеналти натижага ўз таъсирини ўтказди»

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард АПЛнинг 2-туридан ўрин олган «Ливерпуль»га (0:2) қарши ўйиндан сўнг жамоа дарвозабони Кепа Аррисабалаганинг хатоси ҳақида гапирди.

«Бу – жиддий хато. Аммо ўйлаб кўрсангиз, бу хато бўлмаганида ва пенальтидан фойдаланганимизда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнардик.
 
«Челси» футболчилари менга ёқадиган характерни намойиш этишди, аммо Кристенсеннинг четлатилиши ўйиннинг бутун йўналишини ўзгартирди», – дея Лэмпарднинг сўзларини келтиради ВВС нашри.

Эслатиб ўтамиз, ўйиннинг 54-дақиқасида Садио Мане Кепанинг хатосидан фойдаланиб ҳисобни 2:0га етказди. 75-дақиқада эса Жоржиньонинг пенальтидан берган зарбасини мерсисайдликлар посбони Алиссон Бекер қайтаришга муваффақ бўлди.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz