Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» президентига Симеоне маъқул

«ПСЖ» президентига Симеоне маъқул

  21.09.2020 15:38
  0
  109
«ПСЖ» президентига Симеоне маъқул

 AS нашри тарқатган хабарда айтилишича, «ПСЖ» президенти Носир ал Хелайфи клуб бош мураббийи лавозимига «Атлетико» устози Диего Симеонени олиб келиш ниятида. Унинг фикрича, айнан аргентиналик мутахассис жамоани Чемпионлар Лигасида муваффақият сари етаклаши мумкин. Амалдаги бош мураббий Томас Тухелнинг «ПСЖ»ни ЧЛ финалига олиб чиққани ҳам ал Хелайфини қониқтирмаган кўринади. Симеоне 2011 йилдан буён «Атлетико»ни бошқармоқда. «Матрасчилар» шу вақт оралиғида ЕЛда 2 марта зафар қучишди, УЕФА суперкубогини ҳам 2 марта қўлга киритишди, шунингдек, Испания чемпиони бўлишди, мамлакат кубоги ва суперкубогини ютишди.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz