Қайднома

Қидирув

Клуб футболи қанча зарар кўрди?

Клуб футболи қанча зарар кўрди?

  21.09.2020 17:18
  0
  189
Клуб футболи қанча зарар кўрди?

 Бутун дунёга хавф солишда давом этаётган коронавирус пандемиясининг жаҳон футболига салбий таъсири жуда катта. Хусусан, ҳисоб-китобларга кўра, клуб футболи 2020 йили 14 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда ФИФАнинг пандемия оқибатлари билан курашиш қўмитаси раҳбари Олли Рен ахборот берди. Ташкилот маълумотида кўрсатилишича, клуб футболининг умумий қиймати 40—45 миллиард долларни ташкил қилади. Демакки, зарар миқдори бозордаги умумий улушнинг учдан бир қисмига тенг. Коронавирусдан айниқса, Жанубий Америка футболига катта талофат етди. Бундан ташқари, Африка ва Осиёдаги ҳолатдан ҳам хавотирга тушган ФИФА пандемия оқибатларини бартараф этиш мақсадида қўшимча 1,5 миллиард доллар ажратди. Хабарларга кўра, ФИФАга аъзо 211та ассоциациядан 150таси молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz