Қайднома

Қидирув

Суперлига 16-тур "Бунёдкор" - АГМК превью

Суперлига 16-тур "Бунёдкор" - АГМК превью

  21.09.2020 20:56
  0
  173
Суперлига 16-тур

Суперлиганинг 16-тури доирасида АГМК Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси билан тўқнашади.

Бўлажак ўйин ушбу жамоаларнинг ўзаро барча мусобақалардаги умумий ҳисобда 33-учрашувига айланади. АГМК ва "Бунёдкор" қарама-қаршилиги тарихига назар соладиган бўлсак, ўтказилган ўйинларда 7 маротаба олмалиқликлар ғалабани тантана қилган, 6 бор дуранг қайд этилган ва 19 марта "Бунёдкор" ғалаба қозонган. Тўплар нисбати ҳам "қалдирғочлар" фойдасиға: 61-35.

АГМКни Миржалол Қосимов, "Бунёдкор"ни эса Вадим Абрамов бошқараётгандан буён ушбу жамоалар учун бўлажак ўйин ҳисоб бўйича олтинчи баҳсга айланади. Ўтган йили ҳар учала фронтда дуч келган АГМК ва "Бунёдкор" беллашувларида чемпионат доирасида "Бунёдкор" Олмалиқда ғалаба қозонган бўлса, Тошкентдаги ўйинда АГМК "қалдирғочлар"га имконият қолдирмай мағлуб этганди. Шунингдек, Лига Кубоги ва Ўзбекистон Кубоги доирасидаги учрашувларда АГМК яққол устунлик билан ғалабани тантана қилганди. Жорий мавсум эса биринчи даврада жамоамиз “қалдирғочлар”ни ишончли тарзда мағлуб этишганди.

Айни пайтда жамоалар турнир жадвалида ёнма-ён жойлашишган. АГМК 30 очко билан 2-ўринни эгаллаб турган бўлса, "Бунёдкор" 29 очко тўплаган ҳолда "Насаф" билан 3-ўринни бўлишиб турибди.

Маълумот ўрнида: АГМК Ўзбекистон миллий чемпионатлари тарихидаги 355-учрашуви остонасида турибди. Жамоа элитада ўтказилган 354 ўйиндан 127таси ғалаба қозонган, 151 мағлубият ва 76 беллашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати: 488-514.

"Бунёдкор" жорий мавсум фақатгина икки бор мағлубиятга учраган. Мавсумдаги илк мағлубиятни айнан АГМКдан қабул қилган "қалдирғочлар" иккинчи бор мамлакат чемпиони "Пахтакор"га имкониятни бой беришганди.


Манба: FC AGMK


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz