Қайднома

Қидирув

«Истиқлол» клуби ҳам фаолиятини тўхтатиши ҳақида ПФЛга хат жўнатди

«Истиқлол» клуби ҳам фаолиятини тўхтатиши ҳақида ПФЛга хат жўнатди

  21.09.2020 23:00
  0
  193
«Истиқлол» клуби ҳам фаолиятини тўхтатиши ҳақида ПФЛга хат жўнатди

Фарғонанинг «Истиқлол» клуби фаолиятини давом эттира олмаслиги бўйича хат билан мурожаат қилди, дея ёзмоқда ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.

«Бу биз учун қайғули хабар. Чунки «Истиқлол» кам сонли хусусий клублардан бири ҳисобланади. 

Афсуски, Фарғонадаги «Истиқлол» аренаси масаласи ижобий ҳал этилмади. «Нефтчи» ҳам, «Истиқлол» ҳам ундан сургун қилинган. Про лига учрашувлари трансляциясини йўлга қўйиб, чўлли Ғузордан, чекка Яйпандан, тоғли Зоминдан жонли эфирга чиқдик. Аммо Фарғонанинг қоқ марказида жойлашган аренада бирорта футбол кўрмадик. 

ЎзПФЛ «Истиқлол» футбол клубидаги иш ўрнидан четда қолаётган футболчиларга бошқа жамоаларга ўтиш имкониятини яратиб беради. Фарғоналик юз минглаб футбол мухлисларига эса мустаҳкам сабр тилаймиз», - дея ёзади ПФЛ директори.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz