Қайднома

Қидирув

Жалолиддинов энди ижарага берилади ёки легионерларимизда нима гаплар?

Жалолиддинов энди ижарага берилади ёки легионерларимизда нима гаплар?

  22.09.2020 09:32
  0
  455
Жалолиддинов энди ижарага берилади ёки легионерларимизда нима гаплар?

Иминов дебютини нишонлади. «Пахтакор»дан ижара келишуви асосида «Энергетик-БГУ» клубига ўтган Ҳумоюнмирзо Иминов Беларусь чемпионатида дебютини нишонлашга улгурди. Бироқ 24-турдан ўрин олган ўйинда «талабалар» «Динамо Брест» майдонидан мағлубият билан қайтишди - 1:2. Иминов иккинчи бўлим бошида захирадан майдонга тушган бўлса, «Энергетик-БГУ» сафидаги яна бир ҳамюртимиз Шаҳбоз Умаров учрашувда тўлиқ вақт ҳаракатланди. 24-тур «Шахтёр» ва Жасур Яхшибоев учун ҳам омадсиз келди. Бунга қадар чемпионат карвонбошиси бўлиб турган солигорсликлар сафарда «Славия» (Мозирь)га 0:1 ҳисобида ютқазишди. Жасур эса, 88-дақиқада сариқ карточка олгани билан қайдонама кирди. 

Ҳозирча кубок баҳсида гол. Москванинг «Локомотив» клуби ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновни РПЛ қайдномасидан чиқарди. «ЭкСпорт» «Телеграм» каналининг маълумотига кўра, «темирйўлчилар» ҳамюртимиз ўрнига «заявка»га Лука Жоржевични киритишди. Кутилишича, «Локо» Жалолиддиновни энди бошқа жамоага ижара келишуви асосида юборади. «Спартак» ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов эса, «Рубин»га қарши кечган сафар учрашувининг 76-дақиқасида Зелимхан Бакаев ўрнига майдонга тушди. Асосийси, москваликлар Қозондан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди. Айтганча, Ўрунов ҳафта ўртасида Россия кубоги 1-тури доирасида «Родина» билан бўлган ўйинда тўлиқ вақт фаол ҳаракатланишдан ташқари, 53-дақиқада чиройли гол уриб, 5:1 ҳисобидаги ғалабага муносиб улуш қўшганди.

Мусаев ҳам бор экан. Япония Иккинчи дивизиони иштирокчиси Фозил Мусаев «Жубило Ивата»нинг «Тогичи» билан ўйини (20-тур)да 85-дақиқа тўп суриб, сариқ карточка олди. Ж.Корея элит лигаси 22-турида эса Жамшид Искандеров («Сеонгнам») ва Рустам Ашурматов («Кванжу») майдонда қисқа вақт ўзаро тўқнаш келишди. 0:2 ҳисобида якунланган баҳсда Жамшид 28-дақиқадаёқ алмаштирилган бўлса, ғолиб жамоа ҳимоясида катта роль бажарган Рустам бошидан охирига қадар тиним билмади. «Сеул» - «Тэгу» ўйини (0:0) мезбонлар ярим ҳимоячиси Икром Алибоев кўриниш бермаган бўлса, «Чонбук Моторс» - «Пусан~Парк» тўқнашуви (2:0)да меҳмонлар вакили Достон Турсунов тўлиқ вақт тўп сурди. Хитой Суперлигаси 11-турида Одил Аҳмедов «Тянжин Тэда»даги дебютини нишонлади. Ҳамюртимиз 78 дақиқа ҳаракатланган учрашувда унинг жамоаси «Шицзячжу­ан»ни енголмади - 1:1. Таркибида Ислом Тўхтахўжаев ўйнаётган «Шэньян Урбан» Хитой чемпионати Икинчи лигаси навбатдаги турида «Гуйжоу Чжичэн» майдонида 2та жавобсиз гол урди. Ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлаб, 90 дақиқа ҳаракатланди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz