Қайднома

Қидирув

«Локо» рельсга қайтди, «Навбаҳор» издан чиқди...

«Локо» рельсга қайтди, «Навбаҳор» издан чиқди...

  22.09.2020 07:26
  0
  301
«Локо» рельсга қайтди, «Навбаҳор» издан чиқди...

Аввалги ҳафта «локомотив» учун анча омадли келди. «Темирйўлчилар» аввалига ўз майдонларида «Навбаҳор»ни 1:0 ҳисобида енгишди, кейин Муборакда «Бухоро»дан устун келишди - 3:1. Шунингдек, «Насаф», «Металлург» ва «Бунёдкор» жамоалари ҳам сафарда муҳим ғалабаларни расмийлаштирди. АГМК аксинча, муҳим очколарни йўқотди, «Навбаҳор» ҳам... Наманганликларнинг ҳаттоки, ўз майдонларида аутсайдер - «Андижон»­ни енголмаганликлари ғалати...

- «Пахтакор» гарчи ОЧЛда ўйнаётган бўлсада, жамоа ҳамон энг яқин таъқибчисидан 12 очко олдинда.

- АГМК 4та ўйиндан буён ғаба нималигини билмаяпти. Натижада Миржалол Қосимов жамоасининг кучли учликдаги мавқеи анча пасайди.

- «Насаф» охирги 3та ўйинда 9 очко олди. Жамоа ҳужумчиси Бобур Абдухолиқовнинг голли серияси 4та турга етди.

- Биринчи давра якунида қаторасига 3та ғалаба расмийлаштирган «Қўқон-1912» ҳал қилувчи босқич ҳисобидан дастлабки 2та учрашувда атиги 1 очко олди. Умуман, Бахтиёр Ашурматов жамоаси 4та турдан буён мағлубиятга учрамаётган эди.

- Вадим Абрамов бошқарувидаги «Бунёдкор» кетма-кет 3та дурангдан кейин 2та ўйинни бир хил ҳисоб (2:1)да ўз фойдасига ҳал қилди. «Қардирғочлар» охирги марта 5-турда мағлуб бўлишганди. Шундан буён 10та ўйиндан 5тасида ғалаба, қолганида дуранг натижа қайд этишди.

- «Металлург»нинг ишлари жойида - охирги 4та ўйин­да 12 очко. Эътиборли томони, Андрей Шипилов шогирдлари бунга қадар 2та учрашувни бой беришганди. «Металлург»нинг охирги 2та турда ўз дарвозасини дахл­сиз сақлаб қолганини ҳам таъкидлаш ўринли.

- «Навбаҳор» охирги 7та ўйинда атиги 3та гол урди. Андрей Канчельскис жамоасининг бу оралиқдаги статис­тикасига қараш ҳам оғир - 4та дуранг ва 3та мағлубият.

- «Машъал» дарвозабони Раҳим Давронов «Бунёдкор» билан ўйиннинг 1-дақиқасидаёқ қизил карточка олиб, Суперлига тарихига кирди. Голкипернинг бу қадар тез четлатилиши «ноёб» ҳодиса, албатта.

- «Сўғдиёна» Олмалиқда деярли бир бўлим сон жиҳатидан устун ҳолда ўйнади, аммо озчилик бўлиб қолган АГМК билан ўйинда ғалабани сақлаб қололмади.

- «Локомотив»га қойил - «темирйўлчилар» 5та ўйиндан иборат мағлубиятли сериядан кейин қаторасига 3-учрашувда ғалаба қозонишди. Бунга қадар 2та ўйинда 11та гол қўйиб юборган жамоанинг охирги 3та турдаги тўплар нисбати - 5:1.

- «Қизилқум»да 4та турдан бери ғалаба йўқ - 3та дуранг ва 1та мағлубият. навоийликлар 2та ўйиндан буён гол қувончини ҳам туйишмаяпти.

- «Сурхон» 4та ўйиндан иборат мағлубиятли сериясига нуқта қўйди. Иккинчи томондан, Равшан Ҳайдаров жамоаси 6та турдан бери ғалаба кўчасига кирмаяпти. 

- «Бухоро» охирги 5та турда 12та гол қўйиб юборди ва атиги 2 очко олди.

- «Андижон» Наманганда 5та ўйинга чўзилган мағлубиятли сериясини узишга муваффақ бўлди. Лекин водийликлар 4та турдан буён гол нималигини билишмаяпти. Боз устига, жамоанинг ҳамон ғалабалар устунида «0» порлаб турибди.

15-ТУР

«АНДИЖОН» - «НАСАФ» - 0:1 (0:1)

15 сентябрь. Андижон. «Соғлом авлод» стадиони.

Гол: Бобур Абдухолиқов (26).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Шерзод Насруллаев («Насаф»).

 

«ЛОКОМОТИВ» - «НАВБАҲОР» - 1:0 (0:0)

15 сентябрь. Тошкент. «Локомотив» стадиони.

Гол: Авазбек Ўлмасалиев (65).

Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Авазбек

Ўлмасалиев («Локомотив»).

 

«МАШЪАЛ» - «БУНЁДКОР» - 1:2 (1:1)

16 сентябрь. Муборак. «Баҳром Вафоев» стадиони.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Даврон Акмалов.

Голлар: Сирожиддин Қўзиев (30) - Хуршид

Ғиёсов (5-пен.), Нурилло Тўхтасинов (69).

 

 «ҚЎҚОН-1912» - «МЕТАЛЛУРГ» - 0:2 (0:0)

16 сентябрь. Қўқон. «Марказий» стадиони.

Ҳакамлар: Раҳим Каримов, Темур Галеев, Далер Тиллоев, Акмал Раҳимов.

Голлар: Аброр Тошқўзиев (48), Шаҳзод Убайдуллаев (75).

 

 «СУРХОН» - «ҚИЗИЛҚУМ - 0:0

17 сентябрь. Термиз. «Сурхон» спорт мажмуаси.

 

АГМК - «СЎҒДИЁНА» - 1:1 (0:0)

17 сентябрь. Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси.

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Руслан Серазитдинов, Олим Абдувосилов, Ҳусан Музаффаров.

Голлар: Жавоҳир Қаҳрамонов (47), Мате Ватсадзе (82).

 

 «БУХОРО» — «ЛОКОМОТИВ» - 1:3 (0:3)

20 сентябрь. Муборак. «Баҳром Вафоев» стадиони.

Ҳакамлар: Акобир Шукруллаев, Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов, Комил Расулов.

Голлар: Беҳруз Содуллаев (59) - Темурхўжа Абдухолиқов (15), Марат Бикмаев (19), Азиз Омонов (27).

 

 «НАВБАҲОР» — «АНДИЖОН» - 0:0

20 сентябрь. Наманган. «Марказий» стадиони.


ТУРЛАР ИҚТИБОСЛАРИ

- Бутун учрашув давомида бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилдик, қолаверса, бошидаёқ ҳисобни очдик, бироқ ўйинимиз ўхшамади. Фикримча, баҳсни 1:0 ҳисобида бошлаш, боз устига, бир киши кўп бўлиб ҳаракатланиш йигитлар руҳиятига салбий таъсир кўрсатди. Вадим Абрамов («Бунёдкор» бош мураббийи).

- Ўйинни барча кўрди, баҳона қилмоқчи эмасман, аммо вазият шуни тақозо этди. Ўйинни қайтадан қуриш қийин кечди. Бунга рақиб савияси ҳам имкон бермади. Дил­явер Ваниев («Машъал» мураббийи).

- Ҳозир чемпионатда яна танаффус бўлишидан қўрқяпман. Юзага келадиган ҳар қандай танаффус футболчиларни издан чиқаради. Учинчи танаффус керак эмас асло. Андрей Шипилов («Металлург» бош мураббийи).

- Майдон ҳолатини мағлубиятга баҳона сифатида кўрсатмайман, чунки ҳар икки жамоа бир хил шароитда ўйнади. Футбол шундай ўйинки, бир жамоа ғалаба қозонади, бошқаси ютқазади. Даврон Файзиев («Қўқон-1912» мураббийи).

- Ортга йўл йўқ, қолган учрашувларда ғалаба қозонишимиз керак. Охирида 10 киши бўлиб қолганимизни ҳисобга олсак - дуранг адолатли натижа. Олдинги чизиқдаги футболчилар ишончни оқлашмаяпти. Ҳамиджон Актамов («Қизилқум» бош менежери).

- Олдинги ўйинлар билан солиштирганда, йигитларга эътироз йўқ. Энди вазиятлар яратиб, голлар уришимиз керак. Равшан Ҳайдаров («Сурхон» бош мураббийи).

- Тез-тез юзага келаётган танаффус таъсирида футболчиларнинг спорт формасини қайта тиклашлари қийин кечмоқда. Лекин умумий қараганда, чемпионат қизиқарли давом этмоқда, менимча. Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна» бош мураббийи).

- Биринчи даврада Жиззахда кечган учрашувда ҳам дастлаб ўз дарвозамиздан тўп олиб чиққандик, қолаверса, Йован Жокич 2 марта сариқ карточка олиб, майдондан четлатилганди. Бу сафар Дилшод Жўраев шундай вазиятга тушди. Лекин таассуротлар ёмон эмас. Миржалол Қосимов («Бунёдкор» бош мураббийи).

 

 

15-ТУР ҚАҲРАМОНИ - МАТЕ ВАТСАДЗЕ

АГМКнинг грузиялик легионери Мате Ватзадзе бош мураббий Миржалол Қосимов ишончини оқлади. Яъни «Сўғдиёна»га қарши кечган мураккаб ўйинда захирадан майдонга тушиб, якунда жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Учрашувда 1 киши кам бўлиб қолганларига қарамай, дуранг натижага эришган олмалиқликлар эса, шу 1 очко эвазига 2-ўринда қолишди. Умуман, бу турда ёрқин ижрочилар кўзга ташланмаганликлари туфайли айнан иродали дуранг­ни таъминлаган Ватзадзени танладик.

21 сентябрь

«СЎҒДИЁНА» — «ҚЎҚОН-1912»

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Аҳмад Эргашев.

Назоратчи: Маъмур Саидқосимов.

Комиссар: Эркин Бахтиёров.

 

«НАСАФ» — «СУРХОН»

Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Илья Ильин.

Назоратчи: Александр Попов.

Комиссар: Зоҳид Акрамов.

 

22 сентябрь (сешанба)

Соат 18:00 «БУНЁДКОР» — АГМК

Ҳакамлар: Жасур Мухторов, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Абдурашид Худойберганов.

Назоратчи: Марат Исмоилов.

Комиссар: Сардор Қудратуллаев.

 

Соат 19:00 «ҚИЗИЛҚУМ» — «МАШЪАЛ»

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Шоҳруҳ Аъзамов, Шоҳнур Йўлдошев, Тўрабек Суюнов.

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

#ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-ФОчко
  1 ПахтакорПахтакор 16 13 2 1 48-9 41
  2 НасафНасаф 16 9 5 2 33-15 32
  3 АГМКАГМК 15 8 6 1 23-13 30
  4 БунёдкорБунёдкор 15 8 5 2 23-18 29
  5 МеталлургМеталлург 16 9 1 6 23-19 28
  6 Қўқон-1912Қўқон-1912 16 8 2 6 25-19 26
  7 НавбаҳорНавбаҳор 16 5 6 5 17-14 21
  8 ЛокомотивЛокомотив 16 7 0 9 18-29 21
  9 СўғдиёнаСўғдиёна 16 5 5 6 19-22 20
  10 МашъалМашъал 15 5 4 6 12-14 19
  11 ҚизилқумҚизилқум 15 2 5 8 9-25 11
  12 СурхонСурхон 16 2 3 11 12-30 9
  13 БухороБухоро 16 1 5 10 11-34 8
  14 АндижонАндижон 16 0 7 9 8-20 7


Тўпурарлар

Драган Черан («Пахтакор») - 15та (3та - пен.)

Игорь Сергеев («Пахтакор») - 12та (1та - пен.)

Бобур Абдухолиқов («Насаф») - 10та

Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912») - 8та (5та - пен.)

Эрен Дердийок («Пахтакор») - 7та

Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна») - 7та (3та - пен.)...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz