Қайднома

Қидирув

Абрамович шубҳали трансферларда гумон қилинмоқда

Абрамович шубҳали трансферларда гумон қилинмоқда

  22.09.2020 11:02
  0
  655
Абрамович шубҳали трансферларда гумон қилинмоқда

«Челси» хўжайини Роман Абрамович Лондон клубига тегишли бўлмаган футболчиларнинг шубҳали трансферларида ва уларга яширинча эгалик қилишда гумон қилинмоқда, деб хабар беради ВВС нашри.

АҚШ молия вазирлиги таркибидаги молиявий жиноятчиликка қарши кураш бўлими маълумотларига кўра, Абрамович учинчи томон ўйинчиларини сотиб олишда иштирок этган Leiston Holdings офшор компанияси ортида турган. Россиялик миллиардер ўз клубига тегишли бўлмаган ўйинчилар ҳуқуқларига яширинча эгалик қилган. Ана шундай футболчилардан бири Лиссабоннинг «Спортинг» клуби таркибида 2014 йилги Чемпионлар Лигаси доирасида «Челси»га қарши баҳсларда ўйнаган яримҳимоячи Андре Каррильодир. 

Бундай амалиёт АПЛда 2008 йилдан, бутун дунёда 2015 йилдан тақиқланган. Аммо 2016 йил декабрь ойида Leiston Holdings ҳисобварағида шубҳали фаолият кузатилган. Компания қисқа вақт ичида 1 млрд доллардан ортиқ молиявий операцияларни амалга оширган.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz