Қайднома

Қидирув

“Навбаҳор” ФК : Илҳом Мўминжонов билан музокара олиб борилмаган

“Навбаҳор” ФК : Илҳом Мўминжонов билан музокара олиб борилмаган

  22.09.2020 14:45
  0
  211
“Навбаҳор” ФК : Илҳом Мўминжонов билан музокара олиб борилмаган

 Мамлакатимиздаги спортга ихтисослашган Championat.asia сайтида “Эшитдик-да: “Навбаҳор”ни келаси мавсум ким бошқариши маълум?!” деган мақола чоп этилиб, ушбу мақолада “Навбаҳор” клуби раҳбарияти келаси мавсумда жамоа рулига “Навбаҳор”нинг собиқ мураббийи Илҳом Мўминжоновни қайтармоқчи эканлиги, Мўминжонов клуб раҳбарияти билан музокаралар ўтказганлиги ва оғзаки келишув амалга ошганлиги, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти жамоанинг муваффақиятсизлигини айнан Илҳом Мўминжоновни рулга қайтариш орқали тўхтатмоқчи эканлиги таъкидланганди.

“Навбаҳор” ПФК ушбу мақола юзасидан шуни маълум қиладики, мазкур мақолада келтирилган фактлар асоссиз, яъни “Навбаҳор” клуби раҳбарияти томонидан Илҳом Мўминжонов билан “Навбаҳор”ни келаси мавсумда бошқариши тўғрисида  ҳеч қандай музокара олиб борилмаган ва ҳеч қандай оғзаки келишув ҳам амалга ошмаган.

Клубнинг айни пайтдаги жамоа бош мураббийи Андрей Канчельскис билан амалдаги шартномаси бор.  

Мухлислардан бундай асоссиз миш-мишларга ишонмасликни сўраймиз. “Навбаҳор” ПФКга оид ҳар қандай расмий хабар клуб расмий сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.   

 


Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz