Қайднома

Қидирув

Сocа Cola Супер лигаси 16 – тур. Превью. "Қизилқум" - "Машъал"

Сocа Cola Супер лигаси 16 – тур. Превью. "Қизилқум" - "Машъал"

  22.09.2020 16:40
  0
  150
Сocа Cola Супер лигаси 16 – тур. Превью.

Сocа Cola Супер лигасининг 16-турида Муборакнинг  “Машъал” жамоаси   Навоийнинг “Қизилқум”   жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихига назар соладиган бўлсак, “Қизилқум” ва “Машъал”   шу кунгача чемпионат баҳсларида 31 марта тўқнаш келган. Ғалабар бўйича тенглик.  Жамоалар 9тадан ютуққа эришган. 13 ўйин дуранг билан якунланган. "Газчи"лар  рақиб дарвозасини 42 бор ишғол қилган бўлсалар, навоийлар эса 38 гол уришган.

“Машъал”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 6:1 га тенг. “Қизилқум”да  бу кўрсаткич 6:3 бўлиб турибди.

Навоийда  бўлиб ўтадиган “Қизилқум”  – “Машъал” учрашувини  Шавкат Насибуллаев бошқариб боради. Унга қанотларда Шоҳрух Аъзамов ва Ойбек Шоҳнур Йўлдошевлар ёрдам беришади. Учрашувда захира ҳаками сифатида Тўрабек Суюнов ишлайди. Ҳакамлар ишини Бахтиёр Тагаев назорат қилади.

Учрашув комиссари : Лазиз Қўчқоров.

Маълумот учун “Қизилқум” – “Машъал” учрашуви Навоийда “Ёшлар спорт мажмуаси” стадионида 22-сентябрь сешанба куни бўлиб ўтади. Учрашув  соат 19:00 да бошланади.

 Ўйин "Дунё бўйлаб " телеканали олқали жонли эфирда узатилади.


Манба: FCMASHAL.UZ


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz