Қайднома

Қидирув

«НАВБАҲОР» ЎЗЛИГИНГГА ҚАЙТ!

«НАВБАҲОР» ЎЗЛИГИНГГА ҚАЙТ!

  23.09.2020 02:36
  0
  685
«НАВБАҲОР» ЎЗЛИГИНГГА ҚАЙТ!

Мен ҳам ашаддий мухлис, оддий боламан,

Баъзан жамоа ўйинидан ҳайрон қоламан.

«Навбаҳор» учун қўлимга қалам оламан,

Не бўлса ҳам, жамоамга содиқ қоламан.

      Омадсизликда севимли жамоадан кечиб бўлмайди,

     Тўғри, баъзи ўйинлардан кўнглим тўлмайди.          

     Балки қўл силтарман, аммо мухлислик сўнмайди,   

     Не бўлса ҳам, «Навбаҳор»га меҳрим кўнмайди.

Мен футболга мухлисликни танлаб бўлдим,

Бир пайтлар ич-ичимдан ғамга тўлдим.

Ғалабадан роҳатланиб, мағлубиятдан куйдим,                 

Не бўлса ҳам, «Навбаҳор» учун барига кўндим.

     Ҳозир жамоамизга далда бўлайлик,

     Ўтган кунларни энди унутайлик.

     Худо хоҳласа, яхши кунлардан келяпти дарак,  

     «Навбаҳор»ни фақатгина қўллаш керак.                 

Биз - мухлисларни бутун мамлакат тан олади,

Гина-кудрат қилаверсак, содиқлигимиз қайда қолади,

Иншооллоҳ ёруғ кунларни сезяпти юрак,

«Навбаҳор»ни фақатгина қўллаш керак.  

     Ҳар қадамда бирга бўлиш керак, эй дўсту ёрон,

     Ютса байрам қиласиз, ютқазса, деманг ёмон.

     Мухлис чин қалбидан жамоасин севса демак,

     «Навбаҳор»ни фақатгина қўллаш керак.

Айримлар жамоасин доим қўллайди актив,

Баъзиларни тушунмайман, негадир фикри негатив.

Агар жамоа ўйини бўлса ҳам пассив,

«Навбаҳор»нинг содиқ мухлисларига бош эгаман.

     Ашаддий мухлисман, дея лоф уришади,

     Ҳеч нарсани тушунмай, жаҳл ҳам қилишади.  

     Лекин ҳақиқий мухлислар бирга бўлишади,

     «Навбаҳор»нинг содиқ мухлисларига бош эгаман.

Йил бошида ваъда бериб, қилгандингиз шод,

Дастлабки турлар гўёки, бунга исбот.                 

Секин-аста орзуларимиз бўляпти барбод,

«Лочинлар»им нима бўляпти айтинг.

     Ўтиниб сўрайман, ўзлигингизга қайтинг,

     Мухлислар дардларин турибман билиб.

     Улар сизга бор меҳрларин бериб,

     Қачон юришади кўкракларин кериб?

Мухлисларда нима айб, айтинг,

Илтимос, футболчилар, ўзлигингизга қайтинг.

Шеърга тополмай қолдим ҳеч қофия,

Чарчаб қолди, шекилли, оғрийвериб мия.

     Стадионга қайтармиз тугаб пандемия,

     Шунда ўзингизга келасизми, айтинг.

     Ёлвориб сўрайман, унгача қайтинг,

     Мамлакатда ҳеч жамоадан эмассиз кам.

Акрамжон ҚОДИРОВ (Наманган шаҳри).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz