Қайднома

Қидирув

Ўғли учун Златан формаси

Ўғли учун Златан формаси

  23.09.2020 07:22
  0
  237
Ўғли учун Златан формаси

«Шэмрок» клуби футболчиси ўғли учун Златан Ибрагимович формасини сўради. Зеро, у швециялик тўпурарнинг чин мухлиси. Европа Лигаси саралаши иккинчи раундида «Милан» Ирландия­да «Шэмрок Роверс» меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида устун келди. «Россонерлар» таркибидаги асосий юлдуз ва муҳим «фигура»лардан бири - Златан Ибрагимович биринчи бўлимда гол уриб, жамоаси ғалабасига катта ҳисса қўшди. Ўйин якунлангач, гўзал бир воқеа кузатилди, албатта, Ибра иштирокида.

87-дақиқада захирага олинган «Шэмрок Роверс» ҳужумчиси Аарон Грин финал ҳуштаги янграши билан Златан Ибрагимович томон югурди ва ундан футболка алмаштиришни сўради. Мақсадига эришган Грин шундан кейин дарвоза ортига чопиб бориб, либосни четда турган болакайга тутқазди. Маълум бўлишича бу футболчининг ўғли. У айни пайт «Шэмрок» академиясида шуғулланади ва Златан Ибрагимовичнинг ашаддий мухлиси ҳисобланади. Аслида бу ўйинда на кичик Грин ва на унинг шериклари болбой (тўп ташлаб берувчи) ролини бажаришга ҳақли эдилар. Бироқ катта Грин ўғлини хурсанд қилиш учун клуб раҳбариятидан махсус рухсат олгач, болакай истисно тариқасида дарвоза ортидан жой олди.

Айтганча, Аарон Грин ўтган мавсум клуб сайтига берган интервьюсида ўғлининг Златан ўйинига маҳлиё эканлигини алоҳида таъкидлаганди: «Ўғлим Златаннинг катта фанати, ҳа, ўзим ҳам унинг ўйинларини яхши кўраман. Ўйлашимча, агар қачондир Ибрагимович билан майдонда тўқнаш келадиган бўлсак, ўғлимнинг нима сўраши ўз-ўзидан тайин: «Илтимос, Златан билан форма алмаштир». Қаранг, ҳаммаси худди шундай бўлди. Орзунинг ушалиши шу-да..


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz