«Милан» - «Болонья» ўйинида «дубль» қайд этиб, жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган «россонерлар» ҳужумчиси Златан Ибрагимович ўз одатига кўра, катта гапиришни ҳам ўрнига қўйди: «Ҳамон яхши ҳолатдаман, ҳамон ишлаяпман, гол уряпман. Ҳа, ғалабага эришдик, аммо кўпроқ гол уришимиз керак эди. Дейлик, агар ҳозир 20 ёшли йигит бўлганимда, бугун яна 2та гол урардим. Йўқ, қари эмасман, футболдаги Бенжамин Баттонман — қариликдан ёшликка қараб кетяпман. Жиддий гапирганда, «Милан» қаттиқ ишлади, аммо жамоа ҳали 100 фоиз тайёр эмас. Ҳар ҳолда, хатолар ҳам бор. Мақсад? Албатта, аввалги мавсумдагига нисбатан яхши ўйнаш, яхши натижага эришиш. Хурсанд қиладиган томони, ёшлар гапга қулоқ солиб, интизомни биринчи ўринга қўйишмоқда ва астойдил шуғулланишмоқда. Умуман, энди ҳар бир рақиб билан ўйинга жиддий ёндашиб, барчасини финалдек кўришимиз шарт. Шахсан менга масъулият юкини кўтариш ёқади. Гапим шуки, ёшимни муҳокама қилмай қўяверинглар. Ҳозир 38 ёшни уриб қўйганим ҳеч нимани англатмайди. Яхшиси, мени 20 ёшли йигитдек кўриб, машғулотларда олдимга юқори талабларни қўйинглар...», - дея Златан сўзларини келтирди sport24.ru. Ҳа, Ибра бу билан ҳаттоки, машғулотларда ҳам ёшлардек ҳаракат қилишга тайёрлигини билдирди.
Манба: iff.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20