Қайднома

Қидирув

Аввалига йилни амаллаб якунлаб, келаси йил учун пойдевор қўйиш керак...

Аввалига йилни амаллаб якунлаб, келаси йил учун пойдевор қўйиш керак...

  23.09.2020 23:05
  0
  179
Аввалига йилни амаллаб якунлаб, келаси йил учун пойдевор қўйиш керак...

ЎзПФЛ директорлигига номзодлар пайдо бўлаётгани, улар ўз дастурлари бор эканлигини айтаётганлари ёқимли ҳолат. Аслида шундай бўлиши керак.

Бироқ, аввал бунинг учун тизим яратиш лозим. Уставга айрим ўзгартиришлар киритиш устида ишлаяпмиз. Келаси йилга ЎзПФЛга директор қандай сайланади, бу иш қандай амалга ошади каби жараёнлар ҳамма учун маълум бўлишини истаймиз.

Мана шу йил сўнгида шу кунгача қилган ишларимиз ва келажакда амалга оширмоқчи бўлган ишларимиз ҳақида ўз дастуримизни берамиз. Ҳозир эса ЎзПФЛ қаттиқ режимда ишлаяпти, дастур учун ажратадиган вақтнинг ўзи йўқ. Пандемия сабаб жуда кўп вақт йўқотдик. Қолаверса, жуда мураккаб даврда ташкилотни қабул қилиб олдик. Бундан нолимаймиз, қийин шароитда ҳам бирдек ишлашга тайёрмиз.

IMHOимизча, ҳар йили раҳбарият ўзгаравергани билан барака топилмайди. Баъзида ишлаш учун вақт ва имконият керак бўлади. ЎзПФЛ жамоасининг аниқ мақсади ва вазифалари бор. Жамоанинг 95 фоизи ёшлардан ташкил топган. Бирламчи вазифамиз йилни амаллаб якунлаб олиш ва келаси йил учун пойдевор қўйиш. Ишонтириб айтаманки, бизнинг дастуримиз рақобатчилар орасида энг яхшиси бўлади ва биз мураббийларга сим қоқиб, бизга овоз беришларини ялиниб сўрамаймиз. Соғлом рақобатга эса доим тайёрмиз!


Манба: @diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz