Бугун Қатарда марказлашган холда ўтказилаётган Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи баҳсларининг 6 тури ўтказилади. Мусобақадаги ягона вакилимиз ҳисобланган “Пахтакор” бугун гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида Эроннинг "Шаҳр Ходро" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин Тошкент вақти билан 23:00да старт олади. Қуйида “Пахтакор”нинг Эрон клубларига қарши ўйинларда қайд этган статистик маълумотлари билан танишасиз.
Шу кунгача "шерлар" Осиё клублари мусобақаларида Эрон жамоалари билан 18 марта тўқнаш келишган.
"Шаҳр Ходро" билан ҳисоблаганда жамоамиз Эроннинг жами 9 клубига қарши тўқнаш келган. Эронликларга қарши беллашувларда "Шерлар" ижобий натижалар қайд этиб келади. Жами 18 беллашувнинг 12тасида "Пахтакор" зафар қучган. Икки ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 4 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 27 тўп киритилиб, 16 гол ўтказиб юборилган. Тошкентда 10 учрашувнинг барчасида "Шерлар" устун келишган. Рақиблар дарвозаларига 18 гол урилиб, 4 тўп ўтказиб юборилган.
Эрон жамоаларига қарши ўйинлардаги натижалар:
“Зобахан” - 2:0, 0:1
“Нафт” - 2:1, 1:1
“Саба” - 2:1, 2:0
“Сепахан” - 2:1, 0:2
“Тракторсози” - 1:0, 0:2
“Фулад” - 2:0, 3:1
“Истиқлол” - 2:1, 2:4
“Персеполис” - 1:0, 1:1, 1:0
“Шаҳр Ходро” - 3:0
Манба: pakhtakor.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20